Жаҳон

Украина баҳорда сайлов ва референдум ўтказиши мумкин — Financial Times

Айрим манбаларга кўра, овоз бериш жараёнларини 15 майга қадар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Украина баҳорда сайлов ва референдум ўтказиши мумкин — Financial Times

 

Украина баҳорда президентлик сайловлари ҳамда Россия билан эҳтимолий тинчлик келишуви бўйича референдум ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри манбаларга таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, сайловлар ва референдумни бир вақтнинг ўзида ташкил этиш режалари муҳокама қилинмоқда. Хусусан, овоз бериш жараёнларини 15 майга қадар ўтказиш масаласи кўтарилган.

 

Хабарда қайд этилишича, ушбу масала АҚШ томонидан ҳам муҳокама қилинган. Айрим манбаларга кўра, овоз бериш жараёнларини белгиланган муддатда ўтказиш Украина учун халқаро хавфсизлик кафолатлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Шу билан бирга, Украина расмийлари хавфсизлик кафолатларисиз муҳим сиёсий қарорлар қабул қилинмаслигини таъкидламоқда. Украина президенти Владимир Зеленскийга яқин манбаларга кўра, хавфсизлик масалалари ҳал этилмагунча сайловлар бўйича якуний қарор эълон қилинмайди.

 

Аввалроқ халқаро агентликлар Украина ва АҚШ вакиллари Россия билан эҳтимолий келишув лойиҳаси бўйича жадвални муҳокама қилганини хабар қилган. Мазкур режага кўра, келишув лойиҳаси тайёрланганидан сўнг референдум ва сайловлар ўтказилиши мумкин.

 

Экспертлар мазкур жараённинг амалга ошиши бир қатор омилларга, жумладан, хавфсизлик вазияти, музокаралар натижалари ҳамда халқаро сиёсий муҳитга боғлиқ эканини таъкидламоқда.

custom img

Тоқаев эркакларнинг қучоқлашиш одатини танқид қилди

Президент бундай ҳолат қозоқ халқининг анъанавий одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмаслигини таъкидлади.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"