Ўзбекистон

Ўзбекистон бўйлаб мактаб ва коллежларда “Энг яхши стартап ғояси” танлови жорий этилади

Танлов ғолибларига 5-10 млн сўмгача мукофот берилади.

Ўзбекистон бўйлаб мактаб ва коллежларда “Энг яхши стартап ғояси” танлови жорий этилади

 

Ўзбекистонда стартап экотизимини ривожлантиришга қаратилган янги механизмлар жорий этилади. Бу “Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–59-сон, 2026 йил 11 февраль) билан белгиланди.

 

Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларининг 9–11-синф ўқувчилари учун ҳар ой камида икки маротаба стартап ғояларини яратишга ўргатувчи “Моҳирлик ва бизнес соати” тадбирлари ўтказиб борилади.

 

Мазкур ташаббус доирасида:

  • ўқувчилар ўртасида “Энг яхши стартап ғояси” танлови ташкил этилади. Туман босқичи ғолибларига 5 млн сўмгача, вилоят босқичи ғолибларига эса 10 млн сўмгача мукофот берилади;
  • стартап лойиҳалари ҳар чоракда ота-оналар, бизнес ва илмий ҳамжамият вакилларига тақдим этилади;
  • маркетпласе платформалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, таълим муассасаларида яратилган маҳсулотларни сотиш тизими жорий этилади.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб муаммо ва масалаларни краудсорсинг асосида ҳал қилиш тизими жорий этилади. Унга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ечим талаб қиладиган муаммолар бўйича электрон платформаларда танловлар эълон қилади ҳамда ҳар ой стартап ташаббускорлари билан “Стартап куни” учрашувларини ўтказади.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"