Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этади

Йиғилиш глобал хавфсизлик ва минтақавий барқарорлик масалаларига бағишланади.

Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этади

 

Президент Шавкат Мирзиёев жорий ҳафта АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар берди.

 

Тадбир глобал хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақавий барқарорликни таъминлаш ва тинчлик ташаббусларини мувофиқлаштириш масалаларига бағишланади.

 

Йиғилишда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик доиралар вакиллари қатнашади. Учрашув кун тартибида геосиёсий муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш, давлатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, ҳуманитар масалалар ва барқарор тараққиёт мавзулари муҳокама қилинади.

 

Шавкат Мирзиёевнинг иштироки Ўзбекистоннинг халқаро тинчлик ва барқарорлик ташаббусларида фаол иштирок этишга тайёр эканлигини яна бир бор намоён этади. Шу билан бирга, сафар давомида икки томонлама учрашувлар ва бошқа халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

 

Йиғилиш 19 февраль куни бўлиб ўтади ва унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан давлат раҳбарлари қатнашиши режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази ходимларининг шахсий маълумотлари ўғирландими?

Хакер яна бошқа маълумотларни эълон қилмаслик учун 200 минг доллар сўраган. Ҳолат юзасидан Киберхавфсизлик маркази расмий муносабат билдирди.

custom img

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган уч бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жорий йилда Россиядан қайтарилган болалар сони 43 нафарга етди.

custom img

Ички ишлар вазирига камера ва радарлар фаолияти бўйича парламент сўрови юборилди

Депутатлар асоссиз жарималар, йўл белгилари ва радарлар жойлашуви бўйича ИИВдан изоҳ сўради.

custom img

Фарғона аэропортида янги терминал ва қўшимча самолёт тураргоҳлари қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини ривожлантириш лойиҳаси билан танишиб, вилоятга ташрифини якунлади.

custom img

Бойсунда дарёга нефтнинг оқиб кетгани табиатга 8,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди

23 апрель куни кучли ёғингарчиликлар оқибатида тахминан 1,2 тонна нефть маҳсулотлари аралаш суюқлик Хонгаронсойга оқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда корхоналардан чиқувчи зарарли моддалар ташланмаси камайтирилди

25 та ёқилғини механик тозаловчи филтрлар янгиланди, 13,5 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти “Нефтчи” болалар футбол академиясига ташриф буюрди

Президент ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг машғулотларини кузатди.

custom img

Фарғонада камбағаллик даражаси 5,2 фоизга тушди

Ялпи ҳудудий маҳсулот 1,7 баробарга, саноат 1,5 баробарга, хизматлар 3 баробарга ошди. Ишсизлик 9,2 фоиздан 4,6 фоизга пастлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"