Жаҳон

АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқишини маълум қилди

Бу орқали мамлакат ҳудудида қарийб ўн йил давом этган миссиясини якунланмоқда.

АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқишини маълум қилди

 

 

АҚШ Суриядаги ҳарбий қўшинини тўлиқ олиб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди ва шу орқали мамлакат ҳудудида қарийб ўн йил давом этган миссиясига якун ясамоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар Сурияда жойлашган тахминан минг нафар ҳарбий хизматчисини босқичма-босқич олиб чиқишни режалаштирган. Таъкидланишича, ушбу қарор АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик билан бевосита боғлиқ эмас.

 

Америкалик расмийлар баёнотига кўра, Оқ уй ҳозирги шароитда АҚШнинг Суриядаги ҳарбий иштирокини зарур деб ҳисобламаяпти. Қарор, шунингдек, асосан курд кучларидан иборат ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Сурия Демократик Кучлари (СДК)ни ҳукумат армияси таркибига босқичма-босқич қўшиш жараёнлари билан ҳам изоҳланмоқда.

 

Бундан ташқари, қўшинларни олиб чиқишнинг яна бир сабаби сифатида Сурия ҳукумат кучлари билан эҳтимолий тўқнашув хавфини камайтириш зарурати кўрсатилган. АҚШ маъмуриятидаги юқори лавозимли манбаларга кўра, Дамашқ расмийлари аксилтеррор операцияларида етакчи ролни ўз зиммасига олаётгани фонида ҳарбий миссиянинг долзарблиги қайта кўриб чиқилган.

 

Маълум қилинишича, Суриядаги Америка ҳарбий контингентининг асосий вазифаси ИШИД таҳдидига қарши курашдан иборат бўлган. АҚШ кучларининг катта қисми мамлакатнинг шимоли-шарқида СДК билан ҳамкорликда, яна бир қисми эса Ал-Танф ҳарбий базаси ҳудудида жойлаштирилган эди.

 

Хабарларга кўра, АҚШ ҳарбий иштирокининг қисқариши айрим халқаро ва америкалик расмийларда хавотир уйғотган. Уларнинг фикрича, бу ҳолат Дамашқ ва СДК ўртасидаги келишувларнинг заифлашишига ҳамда террорчилик таҳдидларининг қайта фаоллашишига замин яратиши мумкин.

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Намойишчилар таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ўқиш тўловларининг оширилишига қарши чиқмоқда.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.