Жаҳон

АҚШ Ўзбекистондаги айрим шахсларга виза чекловлари жорий этди

Чекловлар икки виза расмийлаштириш компаниясининг раҳбарлари ва юқори лавозимли ходимларига нисбатан қўлланиб, улар ноқонуний миграцияни мувофиқлаштиришда гумон қилинмоқда.

АҚШ Ўзбекистондаги айрим шахсларга виза чекловлари жорий этди

 

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний иммиграцияни ташкил қилган шахсларга нисбатан виза чекловларини жорий қилди. Мазкур чоралар Ўзбекистонда фаолият юритувчи иккита виза расмийлаштириш компаниясининг раҳбарлари ва юқори лавозимли мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилган. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ушбу шахслар АҚШга ноқонуний иммиграция қилишни режалаштирган хорижий фуқароларга, жумладан вояга етмаганларга, сафар хизматларини ташкил этишда ёрдам берган.

 

Тергов натижаларига кўра, Ўзбекистондаги айрим шахслар ноқонуний иммиграцияни режалаштирган шахслар учун транспорт ва транзит йўналишларини мувофиқлаштирган. Улар аэропортлар орқали ва давлатлараро чегаралар орқали Марказий Америкадаги транзит нуқталаргача етиб боришган, кейинчалик ушбу шахсларнинг аксарияти АҚШ ҳудудига ноқонуний киришга уриниш чоғида қўлга олинган.

 

Мазкур чекловлар АҚШнинг Иммиграция ва фуқаролик тўғрисидаги қонунининг 212(а)(3)(С)-моддасига мувофиқ қўлланилиб, ушбу норма АҚШ ташқи сиёсати манфаатларига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқлашни назарда тутади.

 

АҚШ томони миллий хавфсизлик ва иммиграция қонунчилигини бузишга қаратилган ҳар қандай уринишларга муросасиз муносабат билдиришини таъкидлади. Шунингдек, ноқонуний миграциядан фойда кўрувчи шахслар ва тармоқларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши, одам савдоси ва ноқонуний ташиш билан боғлиқ тармоқларга қарши кураш изчил давом эттирилиши қайд этилди.

 

Баёнотда АҚШ ҳукумати Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорликни юқори баҳолаган, жиноий тармоқлар фаолиятини аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасидаги ҳамкорликнинг давом этишини таъкидлади.

custom img

Путин кузда янги сафарбарлик эълон қилиши мумкин

Россия президенти Донетск ва Луганск вилоятларининг тўлиқ назоратини қўлга киритишни асосий мақсад деб билмоқда.

custom img

Эронда Хоманаийнинг дафн маросимидан сўнг отишма юз берди

Имом Ризо мақбарасидан 15 километр узоқликда содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича терговга тўсқинлик қилишда айбланмоқда

Нью-Мексико прокурори Адлия вазирлигинининг Эпштейн иши бўйича муҳим ҳужжатларни тақдим этмаётганини маълум қилди.

custom img

АҚШ ва Эрон ўртасидаги техник музокаралар давом этмоқда — Reuters

Вашингтон Теҳронни меморандум шартларига риоя қилмаётганликда айбламоқда.

custom img

Ўзбекистонлик оилалар учун барча шароитларни яратамиз — Александр Лукашенко

Беларус президенти Ўзбекистон фуқароларини, хусусан оилаларни Беларусга келиб, яшаш ва ишлашга таклиф қилди.

custom img

Испаниядаги ўрмон ёнғинида 12 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти автомобилларда қочишга уринган пайтда олов қуршовида қолган.

custom img

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросими якунланди

Марҳум Имом Ризо мақбарасига дафн этилди, маросимга унинг тўнғич ўғли бошчилик қилган.

custom img

Эрдўған НАТО етакчиларига револьвер совға қилди

Совға айрим делегациялар учун қуролни мамлакатига олиб кириш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"