Жаҳон

Тожикистон трансплантация маркази Ўзбекистондаги орган савдоси билан алоқадорлигини рад этди

Аввалроқ, ўзбекистонлик эр-хотин ижтимоий тармоқлар орқали донорларни жалб қилиши ва уларни трансплантация учун Тожикистонга юбориши ҳақида хабар берилган эди.

Тожикистон трансплантация маркази Ўзбекистондаги орган савдоси билан алоқадорлигини рад этди

 

Ўзбекистонда инсон органлари савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолияти бўйича тергов олиб борилаётган бир пайтда, Тожикистон Миллий орган ва тўқималарни трансплантация қилиш илмий маркази (Истиқлол клиникаси) муассасанинг ноқонуний жарроҳлик амалиётлари билан алоқаси йўқлигини расман маълум қилди.

 

Аввалроқ, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ижтимоий тармоқлар орқали донорларни жалб қилган ва уларни трансплантация учун Тожикистонга юборган жиноий гуруҳ фаолиятини тўхтатгани хабар қилинган эди. Тергов маълумотларига кўра, бу схема илгари судланган 37 ёшли эркак ва унинг рафиқаси томонидан ташкил этилган. Улар ёрдам ва хайрияга чақирувчи видеолар орқали молиявий қийинчиликда бўлган шахсларни нишонга олиб, уларнинг органларини сотишни таклиф қилган.

 

Марказ директори Саидмаҳмуд Исмоилзода Asia-Plus нашрига берган баёнотида муассасанинг фаолияти миллий қонунчилик ва халқаро биоэтика стандартларига мувофиқ ташкил этилишини таъкидлади. Ҳар бир трансплантация жараёни бир нечта босқичли текширишни ўз ичига олади: донор ва қабул қилувчининг оилавий муносабатлари, расмий ҳужжатлар орқали тасдиқланади, тиббий кўрикдан ташқари психологик баҳолашдан ўтказилади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мустақил ахлоқ комиссияси томонидан якуний рухсат берилади.

 

Марказ барча босқичларни расмий баённомаларда қайд этишни, шунингдек, ноқонуний жараёнлар эҳтимолини йўқ қилишни кафолатлайди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"