Ўзбекистон

Ўзбекистонда ёш оилаларга уй-жой ипотекаси бўйича имтиёзлар берилади

Кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади.

Ўзбекистонда ёш оилаларга уй-жой ипотекаси бўйича имтиёзлар берилади

 

Ўзбекистонда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади. Бу ҳақда 24 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқотида маълум қилинди.

 

Давлат раҳбари таъкидлашича, ҳар йили республикада 270 мингга яқин янги оила шаклланади ва уларга қулай ҳамда шинам уй-жой зарур. Шу боис, ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади.

 

Бундан ташқари, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали энг истеъдодли ёзувчиларга ижодий буюртма берилади ва бир йил давомида ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.

 

Энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига, миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилиш ва чоп этиш харажатининг ярми қопланади.

 

Мутасаддиларга янги ўқув йилигача энг яхши 100 та асардан иборат китоблар тўпламини тайёрлаб, барча мактаб ва техникумларга етказиш топширилди. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилади.

 

Китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга уч йилга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.