Ўзбекистон

Ўзбекистондаги нуфузли банкнинг мансабдор ходими қамоққа олинди

У Тошкент вилоятида аниқланган қарийб 73 миллиард сўмлик солиқ қарзини “бартараф қилиб бериш” эвазига ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖдан 110 минг доллар талаб қилган.

Ўзбекистондаги нуфузли банкнинг мансабдор ходими қамоққа олинди

 

Етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Аниқланишича, ушбу мансабдор шахс Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖда вилоят Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган аудит текшируви якунида аниқланган 72 миллиард 956 миллион сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 110 минг АҚШ доллари пул талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида банк мансабдор шахси келишилган пул маблағининг бир қисми — 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.