Ўзбекистон

“YEROSTIGAZ” АЖ томонидан корхонадан асоссиз 2,8 млрд сўм маблағ олингани аниқланди

Тарифни декларациясиз ошириш ҳолати юзасидан АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.

“YEROSTIGAZ” АЖ томонидан корхонадан асоссиз 2,8 млрд сўм маблағ олингани аниқланди

 

Рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида “YEROSTIGAZ” АЖ томонидан асоссиз равишда олинган қарийб 2,8 млрд сўм миқдоридаги пул маблағларини якуний истеъмолчига қайта ҳисоб-китоб қилиш белгиланди.

 

Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ангрен шаҳрида фаолият юритувчи “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖнинг мурожаати ўрганиб чиқилган.

 

Ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар давомида “YEROSTIGAZ” АЖ томонидан “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖга етказиб берилган газ учун 2024 йил февраль ойида амалда бўлиши лозим бўлган 135 969 сўм тариф нархи ўрнига белгиланган тартибда декларация қилинмасдан оширилган 265 536 сўм тариф қўллангани аниқланган. Натижада 1,8 млрд сўмдан ортиқ, шунингдек март ойида 12 кун давомида қарийб 1 млрд сўм миқдорида, жами ҳисобда қарийб 2,8 млрд сўм асоссиз пул маблағлари олинганлиги маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан“YEROSTIGAZ” АЖга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 239-сон қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилди. Кўриб чиқиш якунига кўра, молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ҳамда асоссиз ҳисобланган қарийб 2,8 млрд сўм маблағларни якуний истеъмолчига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича белгиланган тартибда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

 

Ҳозирги кунда мазкур иш суд тартибида кўриб чиқилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"