Ўзбекистон

Отамуродга “Президент совғаси” — BYD Chazor топширилди

Ўзбекистон Президенти ёшлар билан ўтказган мулоқоти давомида хоразмлик Отамурод Райимбоевни “Президент совғаси” билан тақдирлаган эди.

Отамуродга “Президент совғаси” — BYD Chazor топширилди

 

Аввалроқ Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашувида Хоразм вилояти Урганч тумани 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 4-синф ўқувчиси Отамурод Райимбоев ўзининг юксак ижро маҳоратини намойиш этган эди.

 

Ёш истеъдод эгаси Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов репертуаридан қўшиқни жонли ижрода куйлаб, йиғилганларда катта таассурот қолдирган. Унинг саҳнадаги ишончли чиқиши ва табиий истеъдоди Президент томонидан алоҳида эътироф этилиб, ёш ижодкорга автомобиль совға қилишга қарор қилингани ҳақида хабар берилган эди.

 

Бугун мазкур махсус совға вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов томонидан Отамурод Райимбоевга унинг оила аъзолари ҳамда устозлари иштирокида тантанали равишда топширилди.

 

Маросим давомида ёш ижодкор ва унинг ота-онаси давлат раҳбарининг бундай юксак эътибори ва рағбати учу миннатдорлик изҳор этдилар. Таъкидланганидек, бундай эътироф ёш авлодни санъат ва ижод йўлида янада катта марраларни забт этишга руҳлантиради.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.