Жаҳон

Бухорода ўлдирилган туркиялик бизнесмен иши бўйича 4 гумонланувчи Истанбулда қўлга олинди

Бизнесмен ва гумонланувчи Ўзбекистонга ресторан очиш масаласи бўйича келган ва томонлар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Бухорода ўлдирилган туркиялик бизнесмен иши бўйича 4 гумонланувчи Истанбулда қўлга олинди

 

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 2025 йил 17 октябрь куни қисман тупроқ билан ёпилган эркак жасади аниқланган эди. Мазкур жиноят Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида фош этилди.

 

Туркиянинг Habertürk нашри хабарига кўра, жасадни ҳудудда чорва боқиб юрган чўпон топган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида марҳум пичоқлаб ўлдирилгани маълум бўлган.

 

Ҳодиса жойи яқинидан ўтган автомобилнинг давлат рақами аниқланиб, ушбу транспорт воситаси Истанбул шаҳрида яшовчи Туркия фуқароси Суат Т. (51) томонидан ижарага олингани маълум қилинган. Автомобиль криминалистик текширувдан ўтказилганда луминол воситаси ёрдамида қон излари аниқланган. Олинган биологик намуналарнинг жасаддан олинган материал билан мос келиши тасдиқланган.

 

Кейинчалик марҳумнинг шахси Туркия фуқароси, 49 ёшли Кадир Тунч экани аниқланган. У бўйича 2025 йил 3 июнь куни қариндошлари томонидан бедарак йўқолганлик ҳақида ариза берилган. Ўзбекистон томонидан юборилган ДНК намуналари Туркияда марҳумнинг фарзандларидан олинган намуналар билан солиштирилиб, шахси расман тасдиқланган.

 

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Суат Т. ҳамда яна уч нафар гумонланувчи Истанбул шаҳрида қўлга олинган.

 

Тергов маълумотларига кўра, Кадир Тунч ва Суат Т. Ўзбекистонга ресторан очиш масаласини муҳокама қилиш учун келган. Бироқ томонлар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Гумонланувчининг кўрсатмасига кўра, у бизнес лойиҳаси учун 20 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ берганини, келишув бекор қилингач эса ушбу пулни қайтаришни талаб қилган. Можаро давомида жанжал келиб чиққан ва ҳодиса содир бўлган.

 

Гумонланувчи кўрсатмасида жасад автомобилдан туширилиб, йўл четига олиб чиқилгани ҳамда устига тупроқ сепилгани, шундан сўнг улар Туркияга қайтиб кетганини билдирган. Кейинчалик автомобилни топшириш мақсадида яна бир шахс Ўзбекистонга юборилгани аниқланган.

 

Ҳозирда гумонланувчилар қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари якунлангач суд органларига топширилган. Жиноятнинг тафсилотларини аниқлаш юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.