Ўзбекистон

Бухорода Telegram’да онлайн фоҳишахона ташкил қилган йигит ушланди

21 ёшли йигит мессенжерида махсус канал ташкил этиб, унда аёлларнинг суратларини жойлаштирган ва уларнинг хизматларини муайян пул маблағи эвазига таклиф қилиб келган.

Бухорода Telegram’да онлайн фоҳишахона ташкил қилган йигит ушланди

 

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида 21 ёшли фуқаронинг моддий манфаат орттириш мақсадида қонунга хилоф фаолият юритиб келаётгани аниқланган.

 

Маълум бўлишича, у Telegram мессенжерида махсус канал ташкил этиб, унда аёлларнинг суратларини жойлаштирган ҳамда уларнинг хизматларини соатбай ва тунбай кўринишда муайян пул маблағи эвазига таклиф қилиб келган.

 

Жорий йилнинг 12 февраль куни соат тахминан 15:00 ларда у Бухоро шаҳридаги хонадонлардан бирида мижозга жинсий алоқа учун ўзининг Telegram гуруҳидаги аёллардан бирини 400 минг сўм эвазига гаплашиб берган. Ушбу хизмат учун воситачи сифатида 100 минг сўм миқдорида ҳақ талаб қилган.

 

Тезкор тадбир давомида у 100 минг сўм миқдоридаги пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.