Жиноят

Тошкентда Тracker'да одамларни қасддан уриб кетган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда Тracker'да одамларни қасддан уриб кетган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 26 март куни Tracker ҳайдовчиси бир гуруҳ одамларни қасддан уриб юборгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ҳодиса тумандаги Ниёзбек йўли ва Халқобод кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Воқеа жойига етиб борилганида, фуқаролар ўртасида келишмовчилик оқибатида жанжал юзага келгани аниқланган.

 

Жанжал якунланиш арафасида бўлган пайтда Tracker ҳайдовчиси ҳаракатланиб келиб, тўрт нафар фуқарони уриб юборган. Ҳодиса жойидан зарур далилий ашёлар расмийлаштириб олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга уриниш) ҳамда 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Самарқандда вояга етмаган йигит 5 ёшли қизчани машинада уриб, қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди. 

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Тошкентда Тracker'да одамларни қасддан уриб кетган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди | Zamon.uz