Жаҳон

АҚШ ўзининг минглаб десантчиларини Яқин Шарққа жойлаштирмоқда

Ҳарбийлар Эроннинг нефть экспорти учун муҳим бўлган Харг оролини эгаллаш учун сафарбар қилиниши мумкин.

АҚШ ўзининг минглаб десантчиларини Яқин Шарққа жойлаштирмоқда

АҚШ армиясининг элита 82-ҳаво-десант дивизиясига қарашли минглаб ҳарбийлар Яқин Шарққа етиб келишни бошлади. Бу ҳақда Reuters икки америкалик расмий манбага таяниб хабар берди.

 

Қайд этилишича, бу воқеа АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан уруш бўйича кейинги қадамларини кўриб чиқаётган бир пайтда рўй бермоқда.

 

Шимолий Каролина штатининг Форт-Брегг шаҳрида жойлашган парашютчилар минтақага юборилган минглаб қўшимча денгизчилар, денгиз пиёдалари ва махсус операция кучларига қўшилишади. Дам олиш кунлари Яқин Шарққа тахминан 2500 денгиз пиёдаси етиб келди.

 

Аноним манбалар журналистларга қўшинларнинг аниқ қаерда жойлаштирилиши ҳозирча маълум қилинмаганини билдирган.

 

“Қўшимча кучлар 82-ҳаво-десант дивизиясининг штаб бўлинмалари, баъзи логистика ва бошқа ёрдамчи бўлинмалар ҳамда битта жанговар бригадани ўз ичига олади. Эрон томонига қўшин юбориш бўйича якуний қарор ҳозирча қабул қилинмаган, аммо улар минтақадаги келажакдаги операциялар учун қувватни оширади”, — дея Reuters бир расмийнинг сўзларини келтирган.

 

Маълум қилинишича, ҳарбийлар Эрон билан урушда бир нечта мақсадда, хусусан, Эрон нефть экспортининг 90 фоизи тўғри келадиган Харг оролини эгаллаб олиш учун сафарбар этилиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

 

“АҚШ қуруқлик қўшинларининг ҳар қандай қўлланилиши Доналд Трамп учун жиддий сиёсий рискларни юзага келтириши мумкин, чунки АҚШ жамоатчилиги Эронга қарши урушни қўллаб-қувватламайди ва президентнинг сайловолди ваъдалари АҚШни Яқин Шарқдаги янги можароларга жалб қилмасликни назарда тутган эди”, дейилади хабарда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ ўзининг минглаб десантчиларини Яқин Шарққа жойлаштирмоқда | Zamon.uz