Жиноят

Андижон, Наманган ва Фарғонада  мансабдорлар пора билан ушланди

Андижон вилояти ҳокими ўринбосарининг пора олгани тасдиқланди.

Андижон, Наманган ва Фарғонада  мансабдорлар пора билан ушланди

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида бир нечта коррупсион ҳолатлар аниқланиб, мансабдор шахслар ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар берди.

 

Аввалроқ Андижондаги ҳолатда вилоят ҳокими ўринбосари Исомиддин Исманов пора билан қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбир тасвирлари эълон қилинди.

 

Маълум бўлишича, Исомиддин Исманов ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркордан 20 сотих давлат захирасидаги ер майдонини расмийлаштириб бериш ва қурилиш ишлари учун рухсатнома олиш эвазига 50 минг АҚШ долларини талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс ўз яшаш хонадонида пулни олаётган вақтда ушланган.

 

Шунингдек, Наманганда туман қурилиш бўлими бош архитектори, маҳаллий оилавий корхонага тегишли автомобиллар ювиш шохобчасининг лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш ва тасарруф қилиш бўйича тақиқни бекор қилиш эвазига 1500 АҚШ долларини талаб қилгани аниқланган. Тезкор тадбирда бош архитектор 1000 долларни тамагирлик йўли билан олган вақтида ушланган. 

 

Маълумотларга кўра, корхона раҳбари илгари суд томонидан 43,3 млн сўм жарима тўлаган, аммо бош архитектор унга қонуний ечим кўрсатмасдан, пора талаб қилган.

 

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари эса ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, маҳаллий фуқаронинг ишонганини ишлатиб, уни Андижон вилоятидаги олий таълим муассасасига кириш эвазига 2000 АҚШ долларини олган. Ушу мансабдор ҳам Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ушланган.

 

Ҳозирда ҳар учала ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.