Жаҳон

“Бу биз тузган битим эмас”: Трамп Эронни сулҳни бузганликда айблади

АҚШ етакчиси Эрон Ҳормуз бўғозида кемалар ҳаракатини чеклаётганини танқид қилди.

“Бу биз тузган битим эмас”: Трамп Эронни сулҳни бузганликда айблади

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини чеклашда айблади ва мавжуд келишув шартлари бузилаётганини маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, Эрон сулҳ мажбуриятларини “жуда ёмон”, ҳатто “инсофсиз” тарзда бажармоқда. Трамп Ҳормуз бўғози орқали нефть ташиш жараёни тўлиқ таъминланмаётганини билдириб, бу ҳолат дастлабки келишувга зид эканини қайд этди.

 

Шунингдек, у Эрон томонидан бўғоздан ўтувчи танкерлар учун тўлов ундирилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, агар бу маълумотлар рост бўлса, Теҳрон зудлик билан бундай амалиётни тўхтатиши лозимлигини билдирди.

 

8 апрелга ўтар кечаси АҚШ томони Эрон билан икки ҳафталик сулҳ эълон қилган ва Ҳормуз бўғозининг дарҳол очилиши эвазига ҳаво ҳужумларини тўхтатишга ваъда берган. Шу билан бирга, АҚШ Эрон томонидан тақдим этилган 10 банддан иборат таклифни ҳам қабул қилиб олганини маълум қилди.

 

Ушбу таклифда Эрон Ҳормуз бўғозидан ўтадиган кемалардан тўлов ундирилиши ва маблағлар урушда вайрон бўлган жойларни тиклашга йўналтирилишини айтган эди. 

 

Шунингдек, Эрон сулҳга Ливан ҳам киритилишини талаб қилган. Лекин Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, оташкесим Ливанга тааллуқли эмаслигини билдирган. АҚШ ва Эрон сулҳи эълон қилингач Исроил қирувчи самолётлари Ливан бўйлаб 10 дақиқалик шиддатли ҳаво ҳужумини амалга оширди. 

 

Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу ҳужум оқибатида камида 303 киши ҳалок бўлди ва 1150 киши яраланди.

 

Кейинчалик томонлар баёнотларидан келиб чиқиб, сулҳ шартлари ва музокараларни бошлаш масаласида АҚШ ва Эрон ўртасида жиддий тафовутлар мавжудлиги ойдинлашди. Ҳозирча Ҳормуз бўғози амалда ёпиқ бўлиб қолмоқда, ундан ўтаётган кемалар эса Эрон билан алоҳида келишишга мажбур бўлмоқда.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.