Ўзбекистон

Чирчиқда вагон устига чиққан ўсмирни ток урди

У вагон устида селфи тушмоқчи бўлган.

Чирчиқда вагон устига чиққан ўсмирни ток урди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли ўсмирни поезд вагони устида ток уриб, у оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Мillar” кўрсатувида хабар берилди. 

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 1 апрель куни Бўзсув темирйўл станциясида юз берган. 2009 йилда туғилган йигит дўстлари билан бирга Бўзсув темирйўл станциясида турган вагонлардан бирининг устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган. Шу пайт электр тармоғидаги юқори кучланиш сабаб йигитни ток урган.

 

Шифокорларнинг қайд этишича, кучланишдан юзага келган электр ёйи алангаси оқибатида ўсмир оғир куйиш жароҳатини олиб, ерга йиқилган. Текширувларда йигит танасининг қарийб 80–85 фоизи куйгани аниқланиб, у реанимация бўлимига жойлаштирилган.

 

Шифокорлар унинг аҳволи ўта оғир эканини билдириб, беморга интенсив даволаш муолажалари олиб борилаётганини ва ҳолат доимий назорат остида эканини маълум қилди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.