Жаҳон

Эрондаги уруш очарчилик хавфини 360 миллиондан ошириши мумкин

Мамлакатдаги ҳарбий можаро дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини чуқурлаштирмоқда.

Эрондаги уруш очарчилик хавфини 360 миллиондан ошириши мумкин

 

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Эрондаги ҳарбий можаролар глобал озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақдаТАСС хабар берди.

 

Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операциялари оқибатида дунё бўйлаб очарчилик хавфи остида яшаётган инсонлар сони 45 миллион кишига ошиб, умумий кўрсаткич 360 миллиондан юқори даражага етиши мумкин.

 

Георгиева Вашингтонда бўлиб ўтган брифингда таъкидлашича, айни пайтда озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият янада оғирлашиши эҳтимоли мавжуд.

 

“Саёҳат чекловлари, таъминот занжиридаги узилишлар ва ўғит нархларининг ошиши натижасида қўшимча 45 миллион одам очлик хавфи остига тушиши мумкин,” — деди ХВЖ раҳбари.

 

Шунингдек, у глобал бозорлар учун асосий хавфлардан бири сифатида логистика узилишлари ва озиқ-овқат ресурслари нархларининг ошишини қайд этган.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"