Жаҳон

OpenAI ва ChatGPT АҚШдаги отишма иши бўйича судга тортилиши мумкин

Отишмада ҳалок бўлган талабадан бирининг оиласи ҳужумчи чатботдан маслаҳат олганини даъво қилмоқда.

OpenAI ва ChatGPT АҚШдаги отишма иши бўйича судга тортилиши мумкин

 

АҚШда OpenAI ва унинг сунъий интеллект маҳсулоти ChatGPT Флорида штатидаги университетда содир бўлган отишма билан боғлиқ иш юзасидан судга тортилиши мумкин. Бу ҳақда The Times хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Флорида университетида ўтган йил апрель ойида юз берган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳат олган. Ҳужумни талаба Феникс Эичнер содир этган. У ҳозирда ҳибсда бўлиб, суд жараёни жорий йил октябрь ойига режалаштирилган.

 

Ҳалок бўлганлардан бири — Роберт Моралеснинг оиласи ҳужумчи отишмадан олдин ChatGPT билан мунтазам мулоқотда бўлганини ва ундан маслаҳат олган бўлиши мумкинлигини даъво қилмоқда. Шу асосда улар OpenAI компаниясини ҳам судга беришни режалаштирмоқда.

 

Компания вакиллари эса ушбу воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тўлиқ ҳамкорлик қилинаётганини билдирган.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

custom img

Ислом Махачев UFC тарихидаги рекордни янгилади

34 ёшли MMA жангчиси ирландиялик рақибини мағлуб қилиб, кетма-кет 17-жангида зафар қучди.

custom img

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, турли салатлар ва машҳур Мараш музқаймоғи ёзги дастурхоннинг асосий таъмларидан бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"