Ўзбекистон

“Оёғим тагида граната портлатдим” — Россия армиясига ёлланган йигит

22 ёшида ишлаб пул топиш мақсадида Россияга келган сурхондарёлик йигит урушга мажбуран ёлланиб, дрон учириш билан шуғулланган ва разведка маълумотларини қўмондонликка етказиб турган. Уни бу хизматлари учун Россия Федерацияси президенти “Жасорат” медали билан тақдирлаган.

“Оёғим тагида граната портлатдим” — Россия армиясига ёлланган йигит

Сурхондарёда Россия армиясига ёлланган йигит жиноий жазога тортилди. Zamon.uz суд ҳужжати билан танишди.

 

 

Суд ҳукмида келтирилишича, Ангор туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Т.Б. 2021 йилда ишлаб пул топиш мақсадида Санкт-Петербург шаҳрига келган.  У 9 ой давомида шерободлик танишлари билан бирга қурилиш соҳасида ишлаган. Қурилиш ташкилоти раҳбарлари Т.Б.га турли важлар билан охирги 4 ойлик иш ҳақини бермаган. Кейин ангорлик йигит у ердан кетиб, “Мусофирлар” телеграм гуруҳида ўзини Шоҳрух деб таништирган шахснинг иш таклифини қабул қилган.

 

“2022 йилнинг июн ойида Шоҳрух исмли шахс РФнинг Челябинск шаҳридаги бир манзилнинг жойлашувини ташлаб, у ерда нарсаларни олиб кейинчалик тарқатиш билан шуғулланишини айтди, шундан сўнг, Челябинск шаҳрига бордим. Мени бошқа бир Шоҳрух кутиб олди. Бир кун ўтиб, Теlegram орқали танишган Шоҳрух исмли шахснинг айтган жойига бордик. У ердан Шоҳрух(кутиб олган)иккимиз нарса олиб, ҳостелга қайтаётганимизда ходимлар бизни полиция идорасига олиб боришди, тергов 6 ой давом этди. Шунда ёнимдаги Шоҳрух тўғрисида кўрсатув бермадим ва уни айбини исботловчи бошқа далиллар йўқлиги учун қўйиб юборишди”- дейди йигит суддаги кўрсатмасида.

 

Тергов натижаларига кўра, Челябинск шаҳар суди T.B.га 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган. Жазо муддатини ўташ давомида, колония ходимлари арзимаган ҳолатларни важ қилиб, уни бир неча марта бетонли совуқ хоналарда сақлаган. Шу билан бирга Россия ҳарбий хизматчилари муассасага келиб, Украинага қарши урушда иштирок этишга даъват этган. Т.Б. оила аъзолари моддий қийналаётганлиги ва колониядаги оғир шароитлар туфайли уларнинг таклифига рози бўлган.

 

Шундан сўнг 2024 йил июн ойида ҳарбий хизматчилар Т.Б.  Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечиш ва Россия фуқаролигини қабул қилиш бўйича ариза ёздирган. Бир неча ҳафтадан кейин унга Россия фуқаролиги ва ҳарбий гувоҳнома берилган. Ҳарбий қисм билан 1 йилга шартнома тузилган, ойлик маош 210 000 рубл этиб белгиланган.

 

“Ўша вақтда ЖИЕКда сақланаётган 20 га яқин давлатларнинг фуқаролари (ўзбек, қозоқ, тожик ва қирғиз) урушга жалб қилинди.  Кейин мени ва бошқаларни Донецк шаҳридаги ҳарбий дала ўқув полигонига олиб боришди.  У ерда бир ой ҳарбий тайёргарликдан ўтдик, жанговар қуроллардан ўқ отишни ўргандик.  Ўқув жараёнларида катта сержант Иван мени  ўзи билан олиб кетди. У учувчисиз учиш қурилмалари билан шуғулланувчи бўлинма раҳбари экан, унга ёрдамчи бўлдим. Лекин жанговор ҳаракатларда иштирок этмадим, вазифам - генераторга бензин олиб келиш, озиқ-овқатлар ташиш, дронларни қувватлагичга қўйиш эди” – дейди Т.Б.

 

2024 йил августида бўлинма билан бирга бўлган ҳарбийларининг аксарият қисми Украинага қарши жангга кирган. Ангорлик йигит эса учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш бўлинмаси билан ҳужум гуруҳи ортидан душманга дрон учирган  ва разведка маълумотларини тўплаб, қўмондонликка етказиб турган.

 

6 сентябр куни Т.Б. бўлинмага сув ва генераторларга бензин олиб келиш чоғида дрон ҳужумига учраган.

 

“2 та 20 литрлик идишларда сув ва бензин олиб қайтаётганимда Украина қўшинларига қарашли дронлар ҳужум қилди, елкамга ортилган сув ва бензинни ташлаб ташландиқ уйга қараб қочдим, дрон эса ортимдан учиб келиб уйнинг бурчагига келиб урилди ва портлаб кетди. Унинг асколкалари ўнг елкамга ва чап оёқ тиззамга тегди, шундан сўнг даволаниш учун госпиталга юборишди. 2 ой даволаниб Донеск шаҳридаги ҳарбий базага қайтдим”- дейди у.

 

Т.Б. учувчисиз учиш аппаратлари бўлинмасида хизматни давом эттирган, кейин топшириқ олиб, бўлинма билан фронт чизиғига борган.

 

2025 йил 3 январ куни фойдаланувдаги генератор бузилиб қолган. Сўнгра, бўлинма бошқа генератор олиб келиш учун T.B.ни таъминот гуруҳига юборган. Ҳарбийлар кўтариб юриш ноқулай бўлганлиги туфайли, генераторни елкага ёпишқоқ лента(скотч) билан боғлашган.

 

У йўлда кетаркан, ўзидан 3-4 метр узоққликка Укранининг “Град” 2снаряди келиб тушган ва жароҳат олган. Атрофда бўлган ҳарбийлар уни тиббий бўлинмага олиб кетишган. Шу билан ангорлик йигит яна 2 ой Перм шаҳридаги ҳарбий госпиталда даволанган.

 

Т.Б. 2025 йил март ойида Донецк вилоятидаги ҳарбий қисмга қайтган ҳамда 1 ойлик реабилитация даврида дронлардан фойдаланишни ўрганган.  13 март куни эса Россия президенти номидан “Жасорат” медали билан тақдирланган.

 

У май ойида Донецк книнг чекка ҳудудларига бориб 2 ой давомида учувчисиз учиш қурилмалари оператори бўлиб ишлаган. Шу вақт ичида дрон орқали атрофни кузатиш ва қўшинлар ҳаракатини назорат қилиш, тезкор маълумотларни қўмондоликка етказиш билан шуғулланган. Шундан кейин бир неча марта ҳарбий қисм раҳбариятидан таътил беришни ва Ўзбекистонга бориб келишни сўраган. Аммо рад жавоби олаверган.

 

Сўнгра, Т.Б. 24 август куни Донецкда жанговар топшириқни бажариш чоғида  гранатасининг запал қисмини чап оёғининг тагига қўйиб портлатган ва шу заҳоти 2 ва 3-панжаларидан айрилган.

 

“РФ қўшинлари таркибида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслик учун ўзимга тан жароҳати етказдим. Кейин Саратов вилоятидаги 2-сонли шифохонага жойлаштиришди, 2 марта жарроҳлик амалиёти ўтказдим. 2025 йил октябрида  Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига телефон қилиб, ҳолатини тушунтирдим, урушда қатнашишни хоҳламаслигимни айтдим. Улардан Ўзбекистонга қайтиш учун ёрдам сўрадим” – дейди Т.Б. судда. 

 

Шу тариқа, Т.Б. 18 октябр куни “Москва-Тошкент” авиайўналиши орқали Ўзбекистонга қайтиб келган.

 

ЖИБ Ангор туман судининг 2026 йил 11 мартдаги ҳукми билан Т.Б.га 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Судланувчи 2025 йил 19 октябрдан 2025 йил 3 ноябрга қадар қамоқда сақлангани учун жазодан 14 кун чегирилди.  Суд ҳукмига кўра, Т.Б. маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш, иш жойини ўзгартирмайди, Сурхондарё вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмайди.

 

Шаҳзод Ўроқбоев

Zamon.uz мухбири

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"