Жаҳон

Эрон миналар сабаб Ҳормуз бўғозини тўлиқ очолмаяпти — The New York Times

Бўғозда кўплаб миналар координаталари қайд этилмасдан ўрнатилгани айтилмоқда.

Эрон миналар сабаб Ҳормуз бўғозини тўлиқ очолмаяпти — The New York Times

Эрон Ҳормуз бўғозида ўрнатилган миналарни аниқлаш ва зарарсизлантиришдаги қийинчиликлар сабаб денгиз йўлини тўлиқ очолмаяпти. Бу ҳақда The New York Times  АҚШ расмийларига таяниб хабар берди.

 

Қайд этилишича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) март ойида АҚШ ва Исроил томонидан ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кўп ўтмай кичик кемалар ёрдамида бўғозни миналаган. Бу эса минтақада кема қатновининг тўхташига ҳамда жаҳон энергия ресурслари нархининг кескин ошишига олиб келган. Бўғоз орқали ўтиш фақат Россия ва Хитой каби дўст давлатлар кемалари ҳамда бож тўлашга рози бўлганлар учун очилган.

 

The New York Times хабарига кўра, ИИҚК Ҳормуз бўғозидан ўтиш учун “хавфсиз йўлаклар” харитасини тарқатган. Бироқ бу хариталарнинг аниқлиги шубҳа остида. Кўплаб миналар тартибсиз равишда ва координаталари қайд этилмасдан ўрнатилган, айрим портловчи қурилмалар эса атайлаб эркин сузишга қўйиб юборилган. Бу эса уларни аниқлаш ва зарарсизлантиришни мураккаблаштиради.

 

АҚШ расмийлари нашрга берган интервьюсида денгиз миналарини зарарсизлантириш уларни ўрнатишдан анча мураккаб жараён эканини таъкидлаган. Уларнинг айтишича, на АҚШ, на Эрон миналарни тезкор зарарсизлантириш учун етарли даражада кучли техникага эга эмас. АҚШ ҳарбийларида фақат мина қўриқчилари бўлган қирғоқ кемалари мавжуд, Эрон кучлари эса ҳатто ўз ўқ-дориларини ҳам тезда зарарсизлантириш имкониятига эга эмас.

 

Ҳормуз бўғози стратегик жиҳатдан муҳим йўналиш бўлиб, у орқали дунё нефтининг қарийб 15 фоизи ва суюлтирилган табиий газнинг 20 фоизи ташилади.

 

АҚШ Эрон томондан денгиз йўлини тўлиқ очишни талаб қилмоқда, акс ҳолда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланиши мумкин. Эрон ва АҚШ делегациялари музокара ўтказиш учун Исломободга етиб борган. Ҳозирда билвосита учрашувлар бўлиб ўтган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.