Жаҳон

Келишув бўлмаса, Эронга ҳужумлар қайта бошланиши мумкин — Трамп

Вашингтон ҳарбий салоҳиятни кучайтираётганини маълум қилди.

Келишув бўлмаса, Эронга ҳужумлар қайта бошланиши мумкин — Трамп

 

Доналд Трамп АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланган тақдирда, Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

 

АҚШ раҳбари бу ҳақда New York Post нашрига берган интервьюсида баён қилиб, мамлакат ҳарбий салоҳияти янада кучайтирилаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий кучлари энг замонавий қурол-аслаҳа билан таъминланмоқда ва зарурат туғилганда улардан самарали фойдаланишга тайёр.

 

Маълум қилинишича, АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасидаги музокаралар 11 апрель куни Исломобод шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 дан кейин бошланиши маълум қилинган.

 

Америка делегациясига Ж. Д. Венс бошчилик қилмоқда. Унинг таркибига АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда Жаред Кушнер кирган. Делегация Исломободга АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолётларда етиб келган.

 

Эрон делегациясига эса парламент раиси Муҳаммад Багир Ғолибаф ва ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бошчилик қилмоқда.

 

Мазкур музокаралар минтақадаги кескинликни юмшатиш ва томонлар ўртасида келишувга эришиш йўлидаги муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"