Жаҳон

Россияда Telegram тўлиқ блокланди

Сўнгги 24 соат ичида Тelegram'даги носозликлар юзасидан фойдаланувчилардан 2,6 мингта шикоят келиб тушган.

Россияда Telegram тўлиқ блокланди

Россияда Telegram мессенжери ишлашида жиддий узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда “Агентство” хабар берди.

 

OONI маълумотларига кўра, жума куни эрталаб киришдаги носозликлар даражаси 95 фоизга етган — бу сўнгги ҳафталардаги энг юқори кўрсаткичдир. 

 

Таққослаш учун, WhatsApp ва Signal мессенжерларида ушбу кўрсаткич 89 фоизни ташкил этган. Бу эса Telegram'га нисбатан чекловлар кучлироқ бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

 

Downdetector маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида фойдаланувчилардан 2,6 мингта шикоят келиб тушган. Мурожаатларнинг асосий қисми Москва, Санкт-Петербург ва бошқа йирик ҳудудлардан қайд этилган. 

 

Айрим ҳолатларда носозликлар VPN хизматларидан фойдаланувчиларга ҳам таъсир қилгани тахмин қилинмоқда.

 

Кузатувчиларга кўра, вазият Россияда “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаолияти тақиқланиши ҳамда “Новая Газета” таҳририятида ўтказилган тинтувлардан кейин кескинлашган.

 

Аввалроқ Россияда Telegram блокланиши ортидан Федерацияда Ўзбекистон СИМ-карталарини сотиб олиш кўпаяётгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"