Жаҳон

Ҳар қандай нотўғри ҳаракат жиддий оқибатларга олиб келади — IRGC

Эрон АҚШ таҳдидига жавобан кескин огоҳлантириш билан чиқди.

Ҳар қандай нотўғри ҳаракат жиддий оқибатларга олиб келади — IRGC

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган Ҳормуз бўғозини блокировка қилиш таҳдидига жавоб қайтарди.

 

IRGC матбуот хизмати баёнотига кўра, Эрон қуролли кучлари стратегик сув йўлида юз бераётган барча жараёнларни доимий равишда назорат қилиб бормоқда. Таъкидланишича, кемалар ҳаракати замонавий технологиялар, жумладан, учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида кузатилмоқда.

 

“Барча ҳаракатлар ва уларнинг йўқлиги қуролли кучларимизнинг тўлиқ назорати остида. Ҳар қандай нотўғри қадам душманни бўғознинг ҳалокатли гирдобларига тортади”, — дейилади баёнотда.

 

Шунингдек, Эрон томони ўзининг жанговар тайёргарлигини намойиш этиш мақсадида Ҳормуз бўғози яқинидаги ҳудудда олинган дрон тасвирларини ҳам эълон қилган.

 

Аввалроқ, айрим манбаларда АҚШ денгиз кучларининг иккита ҳарбий кемаси бўғоздан ўтишга уринган пайтда кескин вазият юзага келгани, зарба бериш эҳтимоли фонида улар ортга чекингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.