Жаҳон

Дунё Петер Мадярнинг Виктор Орбан устидан қозонган ғалабасини олқишлади

Бир қатор давлатлар етакчилари Петер Мадярни ғалаба билан табриклаб, Венгриянинг Европа билан яқинлашуви ва демократик йўналишга қайтишини мақъуллади.

Дунё Петер Мадярнинг Виктор Орбан устидан қозонган ғалабасини олқишлади

АҚШ ҳамда Европанинг бир қатор мамлакатлари Петер Мадярнинг Виктор Орбан устидан ғалабасига муносабат билдирди. Бу ҳақда Al Jazeera ёзмоқда.

 

Аввал хабар берилганидек, Венгрияда бўлиб ўтган парламент сайловлари якунига кўра, Петер Мадяр етакчилигидаги “Тиса” партияси ишончли ғалабага эришди. Натижада мамлакатни 16 йил давомида бошқарган бош вазир Виктор Орбан мағлубиятини тан олди.

 

Сайлов участкаларининг 97,35 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, Петер Мадяр партияси 53,6 фоиз овоз билан 138 ўринни эгаллаган бўлса, Виктор Орбан бошчилигидаги миллатчи “Фидес” партияси 37,8 фоиз овоз билан атиги 55 ўринга эга бўлди.

 

Петер Мадяр барча венгрларни бирлаштиришга ваъда бериб, сайлов натижаларини тарихий ишонч мандати деб атади. 

 

“Бугун кечқурун ҳақиқат ёлғон устидан ғалаба қозонди”, — деди у тарафдорларига.

 

Мағлубиятини тан олган 16 йиллик Бош вазир Виктор Орбан эса: “Сайлов натижаси биз учун оғриқли, аммо аниқ”, — деди.

 

Сайлов натижалари халқаро майдонда ҳам кенг акс-садо берди. Европа ва бошқа давлатлар етакчилари Петер Мадярни ғалаба билан табриклаб, Венгриянинг Европа билан яқинлашуви ва демократик йўналишга қайтишини олқишлади.

 

Эстония Бош вазири Кристен Михал венгрлар “бирлаштирилган Европада эркин ва кучли Венгрия учун тарихий танлов қилганини” айтди. 

 

“Сайловдаги ғалаба билан табриклайман! Эстония, Венгрия ва Европани бирлаштирадиган йўналишларда ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутаман”, — деди у.

 

Еврокомиссия раҳбари Урсула вон дер Ляен Петер Мадярнинг ғалабасини олқишлаб: “Венгрия Европани танлади. Мамлакат ўзининг Европа йўлига қайтмоқда. Иттифоқ янада кучаяди. Европа ҳар доим Венгрияни танлаган — биргаликда биз кучлироқмиз”, — дея ёзди.

 

Финляндия Бош вазири Петтери Орпо венгрлар Европа Иттифоқи ва НАТОнинг фаол аъзоси бўлиш истагини намоён этганини таъкидлади. 

 

“Бу натижа Венгрияга қадриятлар ва хавфсизлик ҳамжамиятига қайтиш имконини беради”, — деди у.

 

Франция Президенти Эммануэл МаКрон Петер Мадярни ғалаба билан табриклаганини маълум қилди. 

 

“Франция демократик иштирок ғалабасини, венгр халқининг Европа қадриятларига содиқлигини олқишлайди”, — деди у.

 

Германия Канцлери Фридрич Мерз: “Венгр халқи ўз танловини қилди. Кучли, хавфсиз ва, энг муҳими, ягона Европа учун биргаликда ишлашни кутаман”, — деди.

 

Литва Президенти Гитанас Науседа натижани “Венгрия ва Европа учун катта ғалаба” деб атади.

 

Норвегия Бош вазири Жонас Гейр Стор Петер Мадяр муваффақиятини Европа учун муҳим деб баҳолади.

 

Полша Бош вазири Доналд Туск ғалабани олқишлаб” “Яна биргамиз! Ажойиб ғалаба!” дея ёзди ва венгр тилида “Руслар, уйга қайтинг!” дея қўшимча қилди.

 

Украина Президенти Володимир Зеленский Украина Венгрия билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини билдирди. “Европа ва ундаги ҳар бир давлат янада кучли бўлиши керак”, — деди у.

 

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер бу ғалабани “нафақат Венгрия, балки Европа демократияси учун тарихий лаҳза” деб атади.

 

АҚШ томонидан ҳозирча расмий изоҳ берилмади. Бироқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги демократлар етакчиси Ҳаким Жеффрайс ушбу натижани кескин баҳолаб, уни ўнг қанот сиёсатига зарба сифатида талқин қилди.

 

Венгрияда сайлов кампаниялари бошланганидан буён Доналд Трамп Виктор Орбанни қўллаб келган. Хусусан, сайловлар арафасида АҚШ витсе-президенти Жей Ди Венс ҳам Будапештга ташриф буюрган эди.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.