Жаҳон

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШда бўлиб ўтган оралиқ сайловларда демократларнинг ғалаба қозониши ортидан доллар курси бир ойдан ортиқ вақт ичидаги энг паст даражага тушди. Шу билан бирга, нефть нархи ва АҚШ давлат облигациялари даромадлилиги пасайди.

 

5 ноябрь куни доллар индекси 0,22 фоизга пасайиб, 101,25 пунктни ташкил этди. Бу 30-сентабрдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Бир кун аввал ҳам индекс 0,34 фоизга пасайган эди.

 

Reuters хабарига кўра, демократлар оралиқ сайловларда АҚШ Сенати ва Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритган. Бу хабар ортидан АҚШ давлат облигациялари нархи ва жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати ошган.

 

National Australia Bank катта валюта стратегисти Родриго Катрилнинг фикрича, бозордаги ўзгаришлар Дональд Трамп маъмуриятининг сиёсий имкониятлари чекланиши мумкинлиги ҳақидаги кутилмалар билан боғлиқ. Хусусан, инвесторлар АҚШ президентининг Эронга қарши уруш ёки янги савдо божларини жорий этиш каби кескин чораларни амалга ошириш имконияти камайишини кутмоқда.

 

Мутахассиснинг таъкидлашича, валюта ва молия бозорларидаги қисқа муддатли тебранишлар ҳар доим ҳам узоқроқ муддатли тенденцияларни акс эттирмайди. Бироқ нефть нархи ҳамда облигациялар  даромадлилигининг пасайиши таваккалчиликка моил инвесторлар кайфиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

 

Шунингдек, 5 ноябрь куни евро долларга нисбатан 0,29 фоизга қимматлаб, 1,1261 долларга етди. Япония иенаси эса 0,27 фоизга мустаҳкамланиб, бир доллар учун 157,95 иенани ташкил этди.

 

АҚШнинг 10 йиллик давлат облигациялари даромадлилиги 4,5 базис пунктга пасайиб, 4,847 фоизга тушди. Бу 10 сентябрдан буён энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

 

Криптовалюталар бозорида биткоин 0,22 фоизга, эфир эса 0,11 фоизга қимматлашди. Уларнинг қиймати мос равишда 80 357,66 ва 2 419,79 долларни ташкил этди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.