Ўзбекистон

Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналарга 1 августдан газ етказиб бериш тўхтатилади

Шунингдек, 1 июндан кўмир, мазут ва бошқа зарарли ёқилғилар ишлатиладиган иссиқхоналарни ташкил этишга рухсат берилмайди.

Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналарга 1 августдан газ етказиб бериш тўхтатилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қатор туманларида жойлашган иссиқхона хўжаликларига 2026 йил 1 августдан бошлаб табиий газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 апрелдан кучга кирган қарорида белгиланди.

 

Қарорга кўра, Тошкент шаҳри ҳамда Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида 2026 йил 1 июндан бошлаб кўмир, мазут ва бошқа зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхоналарни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.

 

Шунингдек, 1 августдан бошлаб мавжуд иссиқхоналар учун қатор чеклов ва қатъийлаштирилган талаблар жорий этилади. Хусусан, уларга табиий газ етказиб бериш тўхтатилади ва амалдаги шартномалар бекор қилинади. 

 

Иссиқхоналар томонидан истеъмол қилинадиган сув ресурслари учун тўловлар саноат корхоналари учун белгиланган энг юқори тарифларнинг 5 баравари миқдорида ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, иссиқхоналарда кўмир, шиналар, битум, мазут, плёнка, синтетик картон, резина, жун толаси каби материалларни ёқиш орқали атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 20 бараварга оширилади. Бундай ҳолатларда тадбиркорлик субъектларига берилган экологик экспертиза хулосалари ҳам қайта кўриб чиқилади.

 

Қуйидаги йўналишларда давлат томонидан тақдим этиладиган имтиёз, хизмат ва молиявий қўллаб-қувватлаш чораларидан иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш учун фойдаланишга чекловлар ўрнатилади:

 

• “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарорлари асосида бериладиган барча турдаги ижтимоий ва моддий ёрдам ҳамда фаолият турини йўлга қўйиш мақсадида давлат томонидан бериладиган барча субсидия ва преференциялар;

 

• жисмоний ва юридик шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга кредит линиялари ажратиш, кредит лимитларини белгилаш ва мавжуд кредитлар бўйича лимитларни қайта кўриб чиқиш;

 

• экологик талабларга риоя этилмаган ҳолларда давлат экологик экспертиза бўйича ижобий хулоса берилмайди, шунингдек, илгари берилган хулосанинг амал қилиши белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилади.

 

Шу билан бирга, таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига илмий мақсадлар учун (селекция навлари синови, уруғ ва кўчатларни кўпайтириш, хорижий нав ва дурагайларни маҳаллий иқлимга мослаштириш) экологик талабларга риоя этган ҳолда, мавжуд иссиқхоналардан фойдаланишга истисно тариқасида рухсат берилади.

 

Қарорга мувофиқ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 сентябрга қадар тегишли ҳудудлардаги иссиқхоналар эгаллаб турган ер майдонлари учун ер ва мол-мулк солиқларини амалдаги ставкаларга нисбатан 10 бараваргача оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

 

Шунингдек, ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида атроф-муҳит ҳамда аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган иссиқхона хўжаликларини Шерободдаги “Сурхон-Агро” эркин иқтисодий зонасига кўчирилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.