Жаҳон

Венгрияда парламент сайловлари: Орбан мағлубиятини тан олди

Бир пайтлар Виктор Орбанга ҳавас қилган Петер Мадяр унинг ўрнини эгаллади.

Венгрияда парламент сайловлари: Орбан мағлубиятини тан олди

Венгрия бош вазири Виктор Орбан парламент сайловларида ҳукмрон “Фидес” коалицияси мағлубиятга учраганини тан олди ва мухолифатдаги “Тиса” партиясини ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 

Миллий сайлов бюроси (НВИ) маълумотларига кўра, 12 апрель, якшанба кечқурун ҳолатига кўра, овозларнинг 81,49 фоизи саналгач, мухолифатчи Петер Мадяр бошчилигидаги “Тиса” партияси Венгрия парламент сайловларида етакчилик қилмоқда. 

 

Қайд этилишича, сайловда 5,8 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этган. Сайловчилар фаоллиги рекорд даражада — 77,8 фоизни ташкил этди. Мамлакатнинг янги бош вазири ким бўлиши 30 кун ичида маълум бўлиши кутилмоқда.

 

Ҳозирда Петер Мадияр бошчилигидаги “Тиса” партияси парламентдаги 199 ўриндан 137 тасини қўлга киритмоқда. Амалдаги бош вазир Виктор Орбан раҳбарлик қилаётган “Фидес” партияси ҳамда унинг иттифоқчиси Христиан-демократик халқ партияси (КДНП) эса 55 ўринга эга бўлмоқда. Яна 7 ўринга ўта ўнгчи “Бизнинг ватан” ҳаракати даъвогарлик қилмоқда. Шу тариқа, “Тиса” парламентда учдан икки қисмдан ортиқ ўринни эгаллаб, конституциявий кўпчиликни таъминламоқда.

 

Мухолифат етакчиси Мадярнинг билдиришича, Орбан уни сайловдаги ғалаба билан аллақачон табриклаган.

 

Ўз навбатида, Орбан Будапешт шаҳрида тарафдорлари олдида сўзга чиқиб, дастлабки натижаларни “аниқ” ва “аламли” деб баҳолади. 

 

“Мен ғолиб бўлган партияни табрикладим. Биз мухолифатда бўлсак-да, Венгрия халқига ва ватанимизга хизмат қилишда давом этамиз”, — деди у. 

 

Бу натижа Орбан учун сўнгги 16 йил ичидаги илк мағлубият сифатида қайд этилмоқда.

 

62 ёшли Орбан 2010 йилдан буён ҳокимият тепасида эди. Жорий сайловларда эса 45 ёшли Петер Мадяр илк бор жиддий рақобатчи сифатида майдонга чиқди. У аввал “Фидес” партиясининг ёшлар қанотида фаолият юритган, “Тиса” партиясига эса икки йил аввал раҳбарликни қўлга олган.

 

Сайловчилар орасида Орбан ҳукуматидан норозилик сабаблари сифатида жамоат инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларидаги муаммолар, шунингдек коррупция ҳолатлари кўрсатилмоқда. Мадяр эса коррупцияга қарши кескин курашиш, тизимли ислоҳотлар ўтказиш ва янги конституция қабул қилиш ниятини билдирган.

 

Шунингдек, у Венгриянинг Россиядан масофа сақлаши, ҳамда Европа Иттифоқи аъзоси сифатида НАТО доирасида ишончли иттифоқчи мақомини тиклаш тарафдори эканини таъкидлаган.

 

Reuters ғолиб партия етакчиси Петер Мадяр болалигида, 1990 йилда Венгриянинг биринчи демократик сайловларидан ҳаяжонланиб, ўша пайтда коммунизмга қарши курашувчи Виктор Орбаннинг суратини ётоқхона деворига ёпиштириб қўйганини ёзмоқда.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.