Жаҳон

Трамп Исроилга Ливанга ҳужум қилишни таъқиқлади

АҚШ президенти “Ливанни қайта тиклаш” бўйича ҳам ташаббуслар давом эттирилишини билдирган.

Трамп Исроилга Ливанга ҳужум қилишни таъқиқлади

 

АҚШ президентининг маълум қилишича, Исроил Ливанга қарши ҳарбий зарбаларни тўхтатади. У бу қарор АҚШ томонидан тегишли тақиқ қўйилгани билан боғлиқлигини таъкидлаб, «етар» деган мазмунда қатъий позиция билдирган. Ушбу баёнот Трампнинг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган.

 

Маълумот учун, бир кун аввал АҚШ президенти Исроил ва Ливан ўртасида 10 кунлик сулҳга эришилганини маълум қилган эди.

 

Шунингдек, Трамп Эрон билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталиб, аввалги ҳарбий зарбалар оқибатида юзага келган ядровий хавф билан боғлиқ ҳудудларни тозалаш жараёнлари АҚШ иштирокида амалга оширилишини билдирган.

 

Унинг қайд этишича, Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмасликка рози бўлган ва ушбу стратегик йўналиш эндиликда глобал савдога қарши «қурол» сифатида ишлатилмайди. Трамп, шунингдек, бўғозни миналардан тозалаш жараёнида Америка кучлари иштирок этишини ҳам таъкидлаган.

 

Оқ уй раҳбари Эрон бўйича келишув Ливан масаласига алоқадор эмаслигини айтган ҳолда, АҚШ “Ливанни қайта тиклаш” бўйича ҳам ташаббусларни давом эттиришини билдирган.

 

Аввалроқ Исроил ва Ливан ўртасида 1993 йилдан буён илк бор юқори даражадаги музокаралар ўтказилгани ва бу жараён Вашингтон воситачилигида амалга оширилгани қайд этилган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.