Жаҳон

Россияга кираётган ва ундан чиқаётган шахсларнинг гаджетлари текширилиши мумкин

Талабларга риоя этмаганлар жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосига тортилади.

Россияга кираётган ва ундан чиқаётган шахсларнинг гаджетлари текширилиши мумкин

Россияда давлат чегарасидан ўтишда назорат тартиблари кучайтирилди. Бу “Россия Федерациясининг Давлат чегараси тўғрисида”ги федерал қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга киргани билан боғлиқ, дея хабар бермоқда “Вести” нашри.

 

Янги тартибга кўра, чегара хизмати ходимларига шахслар ва транспорт воситаларини текшириш бўйича кенгайтирилган ваколатлар берилди. Эндиликда мамлакатга кираётган ва ундан чиқаётган фуқароларнинг мобил телефонлари, планшетлари, ноутбуклари ва бошқа электрон қурилмалари ҳам кўздан кечирилиши мумкин.

 

Маълум қилинишича, агар давлат чегараси режимини бузиш ёки тақиқланган буюмларни ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларига шубҳа туғилса, чегара ходимлари қурилмаларни тақдим этишни талаб қилиш ҳамда уларнинг ичида сақланган маълумотларни визуал текширувдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

 

Қонунчилик талабларига риоя этмаслик 5 мингдан 7 минг рублгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси билан якунланиши мумкин.

 

Расмийларга кўра, мазкур чоралар терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, контрабанда ва ноқонуний миграцияни чеклаш ҳамда давлат чегараси хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири 25 йилга қамалди

Вазир давлат тўнтаришини уюштиришда муҳим роль ўйнаганликда айбдор деб топилган.

custom img

АҚШ ва Эрон музокараларини кузатиш учун махсус қўмита тузилади

Делегациялар раҳбарлари унга мунтазам равишда ҳисобот беришлари режалаштирилган.

custom img

“Улар буни ҳис қилиши керак” — Зеленский Россияни янги зарбалар билан огоҳлантирди

Украина президенти дронлари 2000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга зарба бера олишини маълум қилди.

custom img

Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи босқичи якунланди - нимага келишиб олинди?

Томонлар ўртасидаги техник музокаралар ҳафта охиригача давом этади.

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"