Ўзбекистон

Болгария ва Исроилга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Фуқаролардан Болгарияга юбориш учун 3 минг доллар, Исроилга юбориш учун 20 минг доллар сўралган.

Болгария ва Исроилга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Навоий ва Қашқадарё вилоятларида чет элга ишга юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари Хатирчи туманида яшовчи 2006 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, уни Болгарияга ишга жўнатиш учун барча ҳужжатларни тайёрлаб беришини айтган. У хизматлари эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида ҳам шу каби ҳолат аниқланган. Тошкент вилоятида яшовчи 1997 йилда туғилган шахс икки нафар фуқарони Исроилга ишга юбориш ва ишчи визасини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У бу хизматлар учун 20 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у сўралган маблағнинг 5 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мутасаддилар фуқароларни чет элга ишга жўнатиш бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган таклифларга нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирди. Шунингдек, фақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ёки тегишли лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари орқали мурожаат қилиш тавсия этилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"