Жаҳон

АҚШ делегацияси Эрон билан музокара ўтказиш учун Исломободга боради

Эрон ташқи ишлар вазири ҳам Покистонга етиб борган. Лекин у АҚШ президентининг вакиллари билан учрашмоқчи эмас.

АҚШ делегацияси Эрон билан музокара ўтказиш учун Исломободга боради

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз элчилари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнерни Исломободда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан музокаралар ўтказиш учун юбормоқда. Бу ҳақда Associated Press Оқ уйга таяниб хабар берди.

 

Оқ уй матбуот котиби Керолайн Левиттнинг Reuters агентлигига маълум қилишича, улар 25 апрель куни Покистонга жўнаб кетади. Унинг сўзларига кўра, апрелда Эрон билан музокараларнинг биринчи босқичини ўтказган АҚШ витсе-президенти Жей Ди Венс ҳам, агар Вашингтон зарур деб ҳисобласа, Исломободга бориши мумкин.

 

Эрон ташқи ишлар вазири эса аллақачон Покистонга етиб келган. Reuters манбаларига кўра, Ароқчи АҚШ музокарачилари билан учрашишни режалаштирмаяпти, унинг ташрифи қисқа бўлади. У Покистонга АҚШга етказилиши лозим бўлган таклифларини тақдим этмоқчи. Шундан сўнг Ароқчи Маскат (Оман) ва Москвага йўл олади.

 

Axios нашри журналисти Барак Равиднинг манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ ва Эрон музокарачилари аввал Покистон воситачилари билан алоҳида-алоҳида учрашганидан кейин ўзаро учрашув ўтказиши мумкин. 

 

Axios манбаларига кўра, АҚШ, Эрон ва Покистон иштирокидаги уч томонлама учрашув 27 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

АҚШ ва Эрон 7 апрель куни 28 февралдан бери давом этаётган урушни якунлаш бўйича келишувга эришиш мақсадида вақтинчалик сулҳ тузган эди. Томонлар Исломободда биринчи босқич музокараларини ўтказган, бироқ ҳеч қандай келишувга эриша олмаган. Кейинчалик янги учрашув санаси узоқ муҳокама қилинган, бироқ Теҳрон вакиллари музокара ўтказишни рад этиб келган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.