Жаҳон

АҚШда Британия Қироли ташрифи чоғида адашиб Австралия байроқлари илинди

Қиролни кутиб олиш учун шаҳарга 230 дан ортиқ байроқ ўрнатилган бўлиб, улар орасида Австралия байроқлари ҳам бўлган.

АҚШда Британия Қироли ташрифи чоғида адашиб Австралия байроқлари илинди

АҚШ пойтахти Вашингтонда Британия қироли Чарлз III нинг ташрифи олдидан тайёргарлик жараёнида байроқлар билан боғлиқ хатолик кузатилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Колумбия округи расмийлари Оқ уй яқинига ўрнатилган байроқлар орасида Буюк Британия рамзлари ўрнига тасодифан Австралия байроқларини жойлаштириб қўйган. Вашингтон Транспорт департаменти вакили ушбу хато тез орада аниқланиб, бартараф этилганини билдирган.

 

Расмийларга кўра, қиролни кутиб олиш учун шаҳарга 230 дан ортиқ байроқ ўрнатилган бўлиб, улар орасида 15 та Австралия байроғи ҳам бўлган. Кейинчалик улар Британия байроқлари билан алмаштирилган.

 

Таъкидланишича, қирол Чарлз айни пайтда Австралиянинг ҳам давлат раҳбари ҳисобланади, бироқ бу мақом фақат рамзий аҳамиятга эга холос.

 

Қирол Чарлзнинг АҚШга давлат ташрифи мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан амалга оширилмоқда ва у ҳукмронлик давридаги энг муҳим ташрифлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

 

Сафар доирасида икки давлат ўртасидаги “махсус муносабатлар”ни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Сўнгги йилларда Эрон билан боғлиқ можаро фонида бу алоқалар сезиларли даражада совуқлашгани қайд этилмоқда.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"