Жаҳон

Халқаро биология олимпиадаси: 100 га яқин иқтидорли ёш куч синашмоқда

Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Халқаро биология олимпиадаси: 100 га яқин иқтидорли ёш куч синашмоқда

Айни дамда Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. 

 

 

Унда дунёнинг 12 та мамлакати — Туркия, Таиланд, Малайзия, Россия, Озарбайжон, Беларус, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатларидан келган ҳамда Ўзбекистон вакилларидан иборат, жами 94 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этмоқда. 

 

Қайд этилишича, бундан кўзланган мақсад — буюк аждодларнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат. 

 

 

15-18 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Абу Али Ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси 2 турда ташкил этилади.

 

 

Бунда 1-тур лаборатория (назарий) шаклида, 2-тур ёзма иш (назарий) шаклида ўтказилади. Якуний натижаларга кўра ғолиб ва совриндор, деб топилган жамоа вакиллари олтин, кумуш, бронза медаллари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

 

 

Олимпиада доирасида ўқувчи-ёшлар учун халқаро мутахассислар иштирокида бир қатор маҳорат дарслари ўтказилди. Бундан ташқари, олимпиада иштирокчилари ва меҳмонлар учун Наманганнинг тарихий ва маданий обидаларига саёҳатлар ташкил этилди. 

 

 

Мазкур олимпиада биология фани бўйича жорий йилнинг июль ойида  Литвада ўтказиладиган Халқаро биология олимпиадасига навбатдаги тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилади.

 

Маълумотларга кўра, бу йил иккинчи марта ўтказилаётган мазкур олимпиада илк бора 2024 йилнинг 9-14 июнь кунлари Бухорода бўлиб ўтган.

 

Унда ўзбекистонлик ўқувчилар 12 та (3 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза) медални қўлга киритган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"