Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган тадбирлар ўтказилади

Оролбўйида дарахт экиш, чўлланишга қарши кураш, шўрланишни камайтириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган лойиҳалар кўриб чиқилади.

Қорақалпоғистонда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган тадбирлар ўтказилади

26–30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасида “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро конференцияси, “Орол тубига эко-таълим саёҳатлари” халқаро ҳафталиги, “Эко-ташаббус” лойиҳаси ва бошқа туркум тадбирлар бўлиб ўтади.

 

Маълум қилинишича, халқаро ҳафталикда хорижий меҳмонлар, Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва ҳудудлардан Қорақалпоғистондаги олий таълим ташкилотларида таълим олаётган ёшлар, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тошкент давлат аграр университети ва бошқа олий таълим муассасаларининг экология йўналишидаги талаба-ёшлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳарбий хизматчиларнинг вояга етган оила аъзолари, қозоқ, рус, корейс, украин, туркман миллий маданий марказлари вакиллари иштирок этади.

 

Халқаро ҳафталик доирасида “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро конференциясида Оролбўйида дарахтзорларни ташкил этиш, шўрланишни камайтириш, чўлланишнинг олдини олиш, Оролбўйи ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган лойиҳалар илгари сурилади. “Дарахт экиш” акциясида эса “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида биргаликда дарахт ва кўчатлар экилади.

 

Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спорт билан шуғулланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “10 минг қадам” жамоатчилик лойиҳаси доирасида пиёда юриш марафони, бадминтон спорт мусобақаси, опен-аир концерт дастури бўлиб ўтади.  

 

Қолаверса, ҳафталик доирасида тарихий обидалар, жумладан, Хўжайли туманида жойлашган антик даврга оид Миздакхон комплекси, И. Савитский номидаги давлат санъат музейи ҳамда Оролбўйи ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"