Ўзбекистон

“Навоий” чегара божхона постида зўравонлик қилган шахс 10 суткага қамалди

У ташмачилик билан шуғулланиб, фуқаролардан пул ундирган.

“Навоий” чегара божхона постида зўравонлик қилган шахс 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ва жамоатчиликда божхона постида кўча мафияси юзага келганига доир шубҳаларга сабаб бўлган видеодаги шахс қамалди, дея хабар бермоқда Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

 

Маълум қилинишича, ушбу шахс бошқа бир фуқаронинг юкини гўёки шахсий эҳтиёж ниқоби остида олиб ўтиб бериш, яъни ташмачилик қилиш эвазига дастлаб 500 минг сўм, сўнгра яна 100 минг сўм талаб қилган. Натижада ўзаро келишмовчилик юзага келиб, вазият жанжал ва ҳақорат қилишгача борган.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент тумани Ички ишлар бўлими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд қарорига биноан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

 

Шунингдек, матбуот хизмати чегара божхона постларида хизмат фаолияти амалдаги қонунчилик талаблари асосида йўлга қўйилганини таъкидлаб, фуқароларни фирибгарларга ишонмасликка чақирди. 

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.