Жиноят

Оҳангаронда ППХ ходими вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилишда гумонланмоқда

Мазкур ҳолат юзасидан  ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти текширув бошлади.

Оҳангаронда ППХ ходими вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилишда гумонланмоқда

Ижтимоий тармоқларда Оҳангаронда ППХ ходими вояга етмаган қизларни тоғли ҳудудга олиб бориб, уларга шилқимлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти текширув бошланганини маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, патруль-пост хизмати ходими 14 ёшли қиз ва унинг дугонасини мажбурлаб автомобилга ўтқазиб, олис ҳудудга олиб борган ва ноқонуний ҳаракатлар содир этган. Қизлардан бирининг акаси телефондаги жойлашув орқали уларни топиб борган. 

 

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти билдиришича, ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигининг Ўз хавфсизлиги бўлинмаси томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда билан текширув бошланган. Ҳодисанинг барча иштирокчилари ва юзага келган ҳолатлар аниқланган.Ходим ишдан бўшатилган.

 

“Келтирилган ҳолатлар тасдиқланган тақдирда, унинг ҳаракатларига қатъий ҳуқуқий баҳо берилади, жумладан, жиноий жавобгарликка тортилишгача бўлган чоралар қўлланади”, дейилади хабарда.

 

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"