Ўзбекистон

44 та туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ишдан олинди

Шунингдек, “жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун” “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилди.

44 та туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ишдан олинди

 

Жорий йил 24 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлигини ошириш ва электр энергияси йўқотишларини камайтириш масалалари танқидий муҳокама қилинган эди. Йиғилишда электр йўқотишлари 20 фоиздан юқори бўлган 44 та туман электр тармоқлари корхоналаридаги ҳолат кескин танқид қилиниб, бу борада масъул раҳбарларнинг жавобгарлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланган эди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Шунингдек, йўқотишларни камайтириш, самарадорликни ошириш ҳамда тизимга ёш ва самарали кадрларни жалб этиш бўйича аниқ топшириқлар берилган эди.

 

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигида танқидий йиғилиш ўтказилди.

 

Йиғилишда ҳудудий электр ва газ таъминоти корхоналари фаолияти чуқур таҳлил қилиниб, энергия йўқотишларини камайтириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

 

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳудудларда ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Улар томонидан 106 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари ўрганилиб, уларнинг 25 мингдан зиёди таъмирталаб экани аниқланди ва таъмирлаш ишлари бошланган.

 

Шунингдек, тармоқларда юкламани камайтириш, сим ва ускуналарни янгилаш, рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали тизим самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Газ таъминоти тизимидаги камчиликлар ҳам танқидий кўриб чиқилиб, “Ҳудудгаз Хоразм” филиали раҳбарини лавозимидан озод этиш бўйича топшириқ берилди.

 

Шунингдек, ёз ва куз-қиш мавсумларига пухта тайёргарлик кўриш, мавжуд муаммоларни олдиндан бартараф этиш, газ қуйиш шохобчаларини «УГаз» тизимига улаш ишларини қисқа вақтда якунлаш, газ таъминоти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда аҳолига узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш юзасидан аниқ топшириқ ва устувор вазифалар белгилаб берилди.

 

Йиғилиш якунида электр энергияси йўқотишлари 20 фоиздан юқори бўлган ҳудудлар кесимида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Андижон филиалидаги 14 та, Жиззах филиалидаги 7 та, Самарқанд филиалидаги 10 та, Қашқадарё филиалидаги 4 та, шунингдек Сирдарё, Тошкент ва Фарғона филиалларидаги 2 тадан туман (шаҳар) электр корхоналари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.