Ўзбекистон

Угом дарёси давлат гидрологик табиий ёдгорлигига айлантирилади

Угом дарёси ва унинг ҳавзасида биохилма-хилликни асраш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича янги мастер-режа ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Угом дарёси давлат гидрологик табиий ёдгорлигига айлантирилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни табиатни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Тақдимотда Угом дарёсининг экологик ҳолатини тиклаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Таъкидланишича, дарё ва унинг ҳавзаси Угом-Чотқол миллий табиат боғи таркибидаги муҳим экологик ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ерда ўнлаб ноёб ўсимлик ва ҳайвонот турлари, шу жумладан, Қизил китобга киритилган турлар мавжуд. Дарё Чирчиқ ҳавзасининг сув таъминотида ҳам муҳим ўрин тутади. Сўнгги йилларда дарёда сув сарфи камайиб, экологик мувозанатга салбий таъсир кучайган. Бу ҳолат қирғоқларнинг емирилиши, фауна ва ўсимлик дунёсига салбий таъсир кўрсатиши, биохилма-хиллик қисқариши хавфини оширмоқда.

 

Шу боис, Угом дарёси ва унга туташ ҳудудларни давлат гидрологик табиат ёдгорлиги сифатида эълон қилиш, сувни муҳофаза қилиш зоналарида қурилиш ва хўжалик фаолиятини чеклаш, шунингдек, “Угом дарёси экотизимини яхшилаш” бўйича махсус мастер-режа ишлаб чиқиш таклиф этилди. Бундан ташқари, ҳудудда дарахтзорлар барпо этиш ва экологик мониторингни кучайтириш вазифалари белгиланди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.