Ўзбекистон

Фарғонадаги тиббиёт техникумида аёл ўқитувчилар ўзаро жанжаллашди

Можаро натижасида бир киши жароҳат олиб, ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Фарғонадаги тиббиёт техникумида аёл ўқитувчилар ўзаро жанжаллашди

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида жойлашган тиббиёт техникумида аёл ўқитувчи калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур можаро юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилди.

 

Вилоят ички ишлар органлари маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 апрель куни таълим муассасасида фаолият юритувчи икки нафар аёл ўқитувчи ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Жанжал давомида улардан бири ҳамкасбининг бош ва кўкрак қисмига зарба бериб, тан жароҳати етказган.

 

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Ички ишлар бошқармаси томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган. Жабрланувчининг олган тан жароҳатлари даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган.

 

Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вазият вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган.

 

Аввалроқ, Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклагани хабар берилган эди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"