Ўзбекистон

IТ экспортини 5 млрд долларга етказиш ва 300 минг ёшни банд қилиш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.

IТ экспортини 5 млрд долларга етказиш ва 300 минг ёшни банд қилиш режалаштирилмоқда

 

Президент Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Мамлакатда рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали иқтисодий ўсишни жадаллаштириш ва аҳоли учун қулайликлар яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ, IТ хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш, соҳада 300 минг нафар ёшни банд қилиш ҳамда электрон ҳукумат ривожи бўйича дунёнинг етакчи 30 давлати қаторига кириш устувор вазифа этиб белгиланган.

 

Сўнгги йилларда рақамлаштиришнинг иқтисодиётга таъсири сезиларли даражада ошди. Соҳа ялпи қўшилган қиймати юқори суръатларда ўсиб, ахборот-коммуникация тармоғида бандлик кескин кенгайди. Ҳозирда 11,9 мингдан ортиқ IТ корхона фаолият юритмоқда, уларнинг қарийб 1,4 мингтаси хорижий капитал иштирокида ташкил этилган.

 

Сунъий интеллект йўналишида 100 га яқин амалий лойиҳа ва 200 дан ортиқ тажриба ташаббуслари йўлга қўйилган. Жумладан, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида АI технологиялари асосида ишлаб чиқариш жараёнларини реал вақт режимида таҳлил қилиш натижасида энергия сарфи ва таннарх камайиб, меҳнат унумдорлиги ошган.

 

Мазкур йўналишда 24 миллион долларлик GPU-кластер асосида сунъий интеллект инфратузилмаси ишга туширилган бўлиб, йил якунига қадар яна 45 миллион долларлик қўшимча қувватларни жалб этиш режалаштирилган. Эндиликда ушбу инфратузилмани аниқ иқтисодий натижа берадиган лойиҳалар билан уйғунлаштириш муҳим вазифа сифатида белгиланди.

 

Тақдимотда турли соҳаларда сунъий интеллектни кенг қўллаш режалари ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, соғлиқни сақлашда касалликларни эрта аниқлаш, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни прогнозлаш, транспортда хавфсизликни ошириш, саноатда ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш каби йўналишларда АI ечимларини кенг жорий этиш назарда тутилмоқда.

 

Стартап экотизимини ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатда стартаплар сони 950 тага етган, венчур фондлар сони 22 тага кўпайган, умумий экотизим қиймати эса 4,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Стартапларни қўллаб-қувватлаш доирасида янги танловлар ва мукофот жамғармалари кенгайтирилмоқда, жумладан “President AI Award”ни жорий этиш таклиф қилинди.

 

Ҳудудларда рақамли инфратузилмани ривожлантириш мақсадида янги IТ-Парк филиаллари ташкил этиш, Нурафшон шаҳрида замонавий P&D маркази барпо этиш режалаштирилган. Ушбу марказ юқори технологияли лабораториялар, сунъий интеллект ҳисоблаш тизимлари ва стартаплар учун инфратузилмани ўз ичига олади.

 

Рақамли таълимни ривожлантириш доирасида “5 миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, мактабларда рақамли инфратузилмани яхшилаш, компьютер синфларини янгилаш ва Ви-Фи қамровини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, маҳаллий IТ маҳсулотлари улушини ошириш, телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш, киберхавфсизликни мустаҳкамлаш ва давлат ахборот тизимларини ягона платформа асосида интеграция қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

 

Давлат раҳбари сунъий интеллект ва рақамлаштириш иқтисодиёт самарадорлиги, давлат бошқаруви сифати ва мамлакат рақобатбардошлигини белгиловчи стратегик йўналиш эканини таъкидлаб, соҳага оид ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.