Ўзбекистон

Россия армиясида энг кўп ўзбекистонликлар ҳалок бўлмоқда

2023 йилда 498 нафар, 2024 йилда 941 нафар ҳамда 2025 йилнинг дастлабки олти ойида қарийб 1 300 нафар ўзбекистонлик Россия билан ҳарбий шартнома имзолаган.

Россия армиясида энг кўп ўзбекистонликлар ҳалок бўлмоқда

Россия-Украина уруши давомида Россия армияси сафида жанг қилган хорижий фуқаролар орасида энг катта йўқотишлар ўзбекистонликлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Truth Hounds эълон қилган ҳисоботда маълум қилинди.

 

Хабарга кўра, 2022 йилдан буён камида 130 дан ортиқ давлатдан ўн минглаб хорижликлар Россия армиясига жалб қилинган. Уларнинг сезиларли қисми Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистон фуқароларидан иборат.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, Россия томонида камида 481 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган бўлиб, бу кўрсаткич хорижий жангчилар орасида энг юқори ҳисобланади. Кейинги ўринларда Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари қайд этилган.

 

Шунингдек, нодавлат манбалар маълумотига кўра, камида 4 707 нафар ўзбекистонлик Россия армияси сафида Украинага қарши жангларда иштирок этган ёки ҳозир ҳам қатнашмоқда. Хусусан, 2023 йилда 498 нафар, 2024 йилда 941 нафар ҳамда 2025 йилнинг дастлабки олти ойида қарийб 1 300 нафар ўзбекистонлик Россия билан ҳарбий шартнома имзолаган.

 

Ҳисоботда яна бир муҳим жиҳат — асирга тушган хорижликлар орасида ҳам ўзбекистонликлар сони юқори экани таъкидланган.

 

Тадқиқотчилар ёллаш жараёни асосан ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоясиз қатлам, хусусан меҳнат мигрантларига қаратилганини қайд этди. Унга кўра, мигрантлар истиқомат қиладиган жойлар ва масжидларда рейдлар ўтказилиши, айрим ҳолларда ҳарбий хизмат депортация ёки жиноий жавобгарликдан қутулиш воситаси сифатида таклиф этилгани айтилади.

 

Бундан ташқари, ҳужжатларни тортиб олиш, босим ўтказиш, сохта айбловлар қўйиш ҳамда жисмоний тазйиқ ҳолатлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Айрим хорижликлар Россия фуқаролигини олиш ёки Европага чиқиш ваъдалари билан жалб этилгани, аммо тилни билмаган ҳолда шартнома имзолашга мажбур бўлгани қайд этилган.

 

Маълумотларга кўра, қисқа муддатли тайёргарликдан сўнг уларнинг аксарияти фронтнинг энг хавфли ҳудудларига юборилган.

 

Тадқиқот муаллифлари ушбу жараённи оддий ёллаш эмас, балки алдаш, мажбурлаш ва эксплуатация унсурларини ўз ичига олган, одам савдоси белгиларига яқин тизимли ҳолат сифатида баҳолаган.

 

Ҳисоботда таъкидланишича, хорижликларни Россия армиясига жалб қилиш амалиёти тизимли тус олган бўлиб, бу ҳолат минтақавий хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан жиддий хавотир уйғотмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.