Маданият

Бухорода онлайн қимор ўйини логотипи туширилган баннер бўйича иш судга оширилди

Ушбу баннер Нодир Девонбеги мадрасаси олдига ММА бўйича мусобақадан аввал ўтказилган матбуот анжуманида ўрнатилган.

Бухорода онлайн қимор ўйини логотипи туширилган баннер бўйича иш судга оширилди

Нодир Девонбеги мадрасаси олдига онлайн қимор ўйинига оид реклама элементларини ўз ичига олган баннер ўрнатилгани аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, Бухоро шаҳрида 30 апрель куни аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича мусобақа ўтказилиши керак бўлган. Турнирдан олдинги матбуот анжумани шаҳардаги Нодир Девонбеги маданий мерос объекти ҳудудида ўтказилган. Ушбу анжуманда мадраса олдига онлайн қимор ўйинларини ташкил қилувчи букмекерлик компаниясининг логотипи ҳам туширилган реклама баннери ўрнатилган. 

 

Қайд этилишича, мазкур объект Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарорига мувофиқ моддий маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган. Шунингдек, у ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудуд таркибига киради ҳамда миллий ва халқаро миқёсда алоҳида тарихий, меъморий ва маданий аҳамиятга эга ёдгорлик ҳисобланади.

 

Амалдаги тартибларга кўра, маданий мерос объектлари ҳудудида ҳар қандай оммавий тадбирлар Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда ва тегишли рухсатнома асосида ўтказилиши лозим. Бироқ ўрганишлар давомида тадбирни ташкил этиш бўйича тасдиқланган назорат режа агентлик билан келишилмагани аниқланган.

 

Агентликнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан 2026 йил 28 апрель куни масъулларга тадбирни рухсатнома олинмагунча тўхтатиш бўйича кўрсатма берилган. Шунга қарамай, тадбир ўтказилгани аниқланиб, 29 апрель куни ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар тўпланган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198⁵-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома тузилиб, иш материаллари суд органларига юборилди.

 

Агентлик бундай ҳолатларни маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳолаб, уларнинг тарихий қиёфаси ва маданий аҳамиятига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Шунингдек, барча давлат идоралари ва тадбиркорлар маданий мерос объектларини асраш ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга чақирилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси, ислом цивилизацияси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

Малайзиянинг BERNAMA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг халқаро илмий ҳамкорлиги ва БМТ кутубхонаси ҳамда архивларидан фойдаланиш имкониятига бағишланган мақола эълон қилди.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.