Ўзбекистон

Минглаб сайёҳларни жалб қилаётган Бойсун бағридаги муқаддас манзил: Хўжа Майхона ота зиёратгоҳи

Бу масканнинг энг диққатга сазовор жиҳати асрлар давомида бир маромда оқиб келаётган муқаддас булоқдир.

Минглаб сайёҳларни жалб қилаётган Бойсун бағридаги муқаддас манзил: Хўжа Майхона ота зиёратгоҳи

Xўжа Майхона ота зиёратгоҳи Сурхондарё вилоятининг Бойсун ҳудудида, табиат бағрида жойлашган қадимий ва эъзозли масканлардан биридир. Ушбу зиёратгоҳ Хўжамайхона катта дарасида жойлашган бўлиб, унинг бағридан отилиб чиқадиган булоқ суви Мачай дарёсига бориб қўшилади.

 

 

Бу масканнинг энг диққатга сазовор жиҳати асрлар давомида бир маромда оқиб келаётган муқаддас булоқдир. Сувнинг сокин ва узлуксиз оқими бу ерга келган кишини беихтиёр ўйга толдиради. Гўё у ўз бағрида ўтмиш изларини, зиёратчиларнинг дуолари ва сукутларини асраб келаётгандек таассурот қолдиради.

 

 

 

Ziyoratxona hududi

 

Xўжамайхонага олиб борувчи йўл ҳам ўзига хос рамзий аҳамият касб этади. Бу манзиллар зиёратчилар учун нафақат тарихий, балки маънавий йўл-йўриқ вазифасини ҳам ўтайди.

 

 

Зиёратгоҳ атрофининг қалин дарахтлар билан ўралгани эса бу ерга алоҳида осойишталик бағишлайди. Булоқ суви зов тубидан чиқиб, учта табиий поғона орқали пастга оқиб тушади ва дарёга қўшилади. Ушбу манзара табиат ва муқаддаслик уйғунлашган ноёб кўриниш сифатида эътиборни тортади.

 

 

Умуман олганда, Хўжа Майхона ота зиёратгоҳи тарих, табиат ва маънавият бирлашган маскан бўлиб, у нафақат зиёрат қилиш, балки ўтмишни ҳис этиш ва руҳий осойишталик топиш учун ҳам муҳим манзил ҳисобланади.

 

 

Ҳозирги кунда ушбу зиёратгоҳга минглаб чет давлатлардан сайёҳлар ташриф буюрмоқда.

 

 

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.