Жаҳон

Эрон АҚШга 14 банддан иборат тинчлик режасини тақдим этди

АҚШ режа билан танишиб чиқишини, бироқ уни мақбул деб ҳисобламаслигини қайд этган.

Эрон АҚШга 14 банддан иборат тинчлик режасини тақдим этди

Эрон расмийлари АҚШга можарони тугатишга қаратилган 14 банддан иборат тинчлик режасини юборди. Бу ҳақда мамлакатнинг Fars ва Tasnim ахборот агентликлари хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳужжат Теҳрон ва Вашингтон ўртасида давом этаётган музокаралар доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, АҚШнинг аввал тақдим этган 9 бандлик таклифига жавоб сифатида шакллантирилган. Режада можарони тугатиш бўйича асосий шартлар ва келишувга эришиш йўл харитаси акс этган.

 

Эрон томони икки ойлик сулҳ таклифини қўллаб-қувватламаслигини билдириб, асосий масалаларни 30 кун ичида ҳал қилиш ва вақтинчалик сулҳ ўрнига тўлиқ урушни якунлаш зарурлигини таъкидлаган.

 

Ҳужжатда бир қатор талаблар илгари сурилган. Хусусан, АҚШдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, тажовуз қилмаслик бўйича кафолатлар бериш, Америка қўшинларини минтақадаги қўшни ҳудудлардан олиб чиқиш, денгиз блокадасини бекор қилиш, Эроннинг музлатилган активларини озод қилиш ҳамда санкцияларни бекор қилиш сўралган. Шунингдек, етказилган зарар учун компенсация тўлаш ва минтақадаги, жумладан Ливандаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш талаби ҳам илгари сурилган.

 

Бундан ташқари, Ҳормуз бўғозидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича алоҳида механизмлар таклиф этилган.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳужжат Эрон ички идораларида барча зарур тасдиқлаш жараёнларидан ўтказилгандан сўнг, воситачи томон орқали АҚШга етказилган.

 

Ҳозирда Теҳрон расмийлари Вашингтоннинг расмий жавобини кутмоқда.

 

Дональд Трамп эса Эрон томонидан илгари сурилган шартлар қабул қилиниши эҳтимоли пастлигини билдириб, АҚШ режа билан танишиб чиқишини, бироқ уни мақбул деб ҳисобламаслигини қайд этган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.