Ўзбекистон

"Бойсун баҳори"да 300 килограммгача гўшт пишириладиган тандир намойиш этилди

Бўйи 2 метрдан баланд, эни қарийб 3,5 метрни ташкил этувчи мазкур тандир бир ҳафта давомида моҳир усталар томонидан катта меҳнат ва юқори маҳорат билан бунёд этилди.

"Бойсун баҳори"да 300 килограммгача гўшт пишириладиган тандир намойиш этилди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўтказилаётган "Бойсун баҳори" XIII халқаро фольклор фестивали доирасида яна бир эътиборга молик воқеа қайд этилди. Фестиваль меҳмонлари учун бунёд этилган улкан тандир ўзининг ҳажми ва имкониятлари билан ҳақиқий рекорд натижа сифатида эътироф этилмоқда.

 

 

Бўйи 2 метрдан баланд, эни қарийб 3,5 метрни ташкил этувчи мазкур тандир бир ҳафта давомида моҳир усталар томонидан катта меҳнат ва юқори маҳорат билан бунёд этилган. Қурилиш жараёнида хавфсизлик, мустаҳкамлик ҳамда сифат масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, тандир миллий анъаналар ва замонавий ёндашув уйғунлигида барпо этилган.

 

 

Ушбу йирик тандирнинг сиғими ҳам эътиборга моликдир — унинг ичида бир вақтнинг ўзида 10-15 та қўзичоқни пишириш мумкин. Пишириш жараёнида кўмирдан эмас, балки анъанавий усул — ўтин ёқиш орқали юқори ҳарорат ҳосил қилинади. Бу эса таомнинг ўзига хос таъми ва хушбўйлигини таъминлайди.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашичаа, тандирда бир марталик пишириш учун 250 килограммдан 300 килограммгача гўшт сарфланади. Тайёрланган тандир гўшти эса фестиваль давомида кенг жамоатчиликка тортиқ этилади.

 

 

Энг эътиборлиси, етти кун давом этадиган фестиваль мобайнида ушбу тандирда пиширилган гўшт хориждан келган сайёҳлар, меҳмонлар ҳамда кам таъминланган оилаларга бепул тарқатилиши режалаштирилган. Бу эса нафақат миллий таомларимизни тарғиб қилиш, балки меҳмондўстлик ва саховат анъаналарини яна бир бор намоён этади.

 

"Бойсун баҳори" фестивали шу тариқа нафақат бой маданий дастурлари, балки ана шундай ноёб ташаббус ва рекорд натижалари билан ҳам йодда қолмоқда.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"