Ўзбекистон

Ўзбекистонда маҳаллий туроператорларнинг хориждаги тарғибот харажатларининг бир қисми қопланади

Бунда харажатларнинг 25 фоизигача, бироқ 500 миллион сўмдан ошмаган қисми тўлаб берилади.

Ўзбекистонда маҳаллий туроператорларнинг хориждаги тарғибот харажатларининг бир қисми қопланади

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва сайёҳлар учун қулайликларни оширишга қаратилган янги молиявий механизмлар жорий этилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Тelegram-каналида хабар берилди.

 

Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бир қатор харажатлар қисман қоплаб берилади.

 

Хусусан, 2030 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш мақсадида хорижий давлатлардан таклиф этиладиган туроператорлар вакилларининг транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларининг бир қисми тўланади.

 

Шунингдек, маҳаллий туроператорларнинг хорижий сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган хориждаги тарғибот тадбирлари харажатларининг 25 фоизигача, бироқ 500 миллион сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади.

 

Қарорга мувофиқ, хусусий тадбиркорларнинг сайёҳлар учун маданий-оммавий ва концерт-томоша ҳамда маданий тадбирларни аниқ белгиланган ҳудуд ва жадвал асосида йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларини 1 йилгача муайян қисмини молиялаштириш тартиби жорий этилади. 

 

Бунда тадбиркорлар томонидан ушбу тадбирларни ташкил этишни босқичма-босқич ўзи қоплаш шарти билан молиялаштириш чегараси Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши томонидан белгиланади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.