Маданият

Яҳудийларнинг норозилиги ортидан Юлдуз Усмонованинг АҚШдаги концерти бекор қилинди

Юлдуз Усмонова Исроил ҳақидаги баёнотлари учун узр сўрамаслигини билдирди.

Яҳудийларнинг норозилиги ортидан Юлдуз Усмонованинг АҚШдаги концерти бекор қилинди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 2026 йил 9 май куни АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳри, Бруклин тумани Брайтон-Бич ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган концерт дастури бекор қилинди. Бу ҳақда тадбир бўлиб ўтиши кутилган “Оcеаnа Theater” раҳбарияти ўзининг расмий Facebook саҳифасида маълум қилди.

 

Эълонда қайд этилишича, концертга сотилган чипталар учун тўловлар харид қилинган манзилдан қайтариб берилади. Ташкилотчилар юзага келган ноқулайликлар учун томошабинлардан узр сўраган.

 

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда АҚШдаги айрим жамоат вакиллари, хусусан яҳудий диаспораси вакиллари томонидан Юлдуз Усмонованинг концертини бекор қилиш талаблари кучайгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу чақириқлар хонанданинг аввалги йилларда Исроил–Фаластин можаросига оид билдирган фикрлари билан боғлиқ экани айтилмоқда.

 

2021 йилда Юлдуз Усмонова Фаластин халқини қўллаб-қувватловчи баёнотлар билан чиқиб, Исроил сиёсатини танқид қилган. Шу чиқишлар кейинчалик АҚШдаги айрим сиёсий ва жамоат доиралари томонидан кескин муҳокама қилинган.

 

Маълумотларга кўра, Ню-Ёрк штати сиёсий доираларида ҳам бу масала юзасидан муҳокамалар бўлган. Айрим маҳаллий сиёсатчилар ва жамоат вакиллари хонанданинг аввалги баёнотлари юзасидан тушунтириш берилиши ва узр сўралишини талаб қилган.

 

Кампания ташаббускорлари бу талабларни Юлдуз Усмонованинг “жамоатчилик олдидаги баёнотлари” билан изоҳлашган, бироқ расмий суд ёки ҳуқуқий қарорлар ҳақида маълумот берилмаган.

 

Юлдуз Усмонова аввалги чиқишларида зўравонликка қарши эканини таъкидлаб, Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини билдирган. У ўз фикрларида қатъий эканини, ижодий фаолиятини давом эттиришини ва концертлар орқали мухлислар олдида чиқиш қилишини қайд этган.

 

“Мен ўз фикримда қатъийман. Мен зўравонликка қаршиман. Бу — биринчидан. Иккинчидан, Фаластин доим озод бўлсин. Бу уларнинг ери. Тушуняпсизми? Мен доим такрорлайман: балки сиз қадимий халқдирсиз, лекин сиз янги мамлакат — Исроилсиз. Америка — бу Исроил эмас. Тушуняпсизми? Шунинг учун ўзингизни хўжайин деб ўйламанг. Бутун дунёнинг ўз хўжайинлари бор ва бу асло сиз эмассиз. Балки сиз банкларни, бошқа нарсаларни бошқарарсиз, лекин дунёнинг кўзи очилмоқда. Бироз кутинг. Сиз бутун дунёни ўзингизга қарши қилиб қўйдингиз”, деди у.

 

Шунингдек, хонанда ижтимоий тармоқларда юзага келаётган мунозараларга муносабат билдириб, ҳеч кимдан кечирим сўрамаслигини билдирди.

 

“Биз ўзини ҳурмат қиладиган қадимий халқмиз. Ва, алҳамдулиллаҳ, биз мусулмонмиз. Ўз динимизни, ўз миллатимизни, ўзимизнинг қадимий ватанимизни ҳурмат қиламиз. Ана шунақа. Шундай экан, йигитлар, хафа бўлманглар: қанча ғазабланманг, бугун сайловлар ўтади — сиз бу билан менга фақат обрў қўшасиз. Ҳатто қиладиган ишингиз йўқлигидан ҳаммангиз менга қарши йиғилганингиз хурсанд қилди. Демак, мен сизларни яхшигина 'қимирлатиб' қўя оламан. Менга йўл кўрсатдингиз, яхши. Лекин барибир биз концертларда кўришамиз. Бу сафар бўлмаса, балки кейинги сафар. Ўйлайманки, чипталар доим солд оут бўлади, чунки Аллоҳ менга истеъдод берган экан, мен куйлайман. Инсоният учун куйлайман. Ҳаммангизга йўл очиқ, адолат эса, иншааллоҳ, ғалаба қозонади”, деди у.

 

custom img

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

custom img

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

custom img

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

custom img

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

custom img

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

custom img

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

custom img

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.

custom img

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Минск шаҳридаги “Победа” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” тантанали равишда очилди. Ўзбек фильмлари беларус томошабинларига намойиш этилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"