Жаҳон

АҚШ 48 соат ичида Эроннинг келишув бўйича жавобини кутмоқда

Музокаралар ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери энг яқин босқичга етди.

АҚШ 48 соат ичида Эроннинг келишув бўйича жавобини кутмоқда

 

Ахiоs хабарига кўра, АҚШ ва Эрон ўртасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган муҳим келишувга эришиш эҳтимоли ортиб бормоқда.

 

Манбаларга кўра, томонлар бир саҳифали ўзаро англашув меморандумини имзолашга яқин. Мазкур ҳужжат урушни тўхтатиш ва кейинчалик кенгроқ ядровий музокаралар учун асос яратиши кутилмоқда.

 

АҚШ расмийлари Эрон томонидан асосий масалалар юзасидан яқин 48 соат ичида жавоб кутмоқда. Таъкидланишича, ҳозирча якуний келишувга эришилмаган бўлсада, томонлар ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён энг яқин нуқтага келган.

 

Маълумотларга кўра, меморандум 14 та асосий бандни ўз ичига олади. Улар орасида:

  • минтақадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш;
  • Ҳормуз бўғозини очиш бўйича 30 кунлик музокараларни бошлаш;
  • Эрон томонидан уранни бойитишни вақтинча тўхтатиш;
  • юқори даражада бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқиш;
  • ядровий қурол ишлаб чиқишдан воз кечиш;
  • АҚШ томонидан санкцияларни юмшатиш ва музлатилган маблағларни озод қилиш;
  • халқаро, жумладан БМТ текширувларига рухсат бериш каби масалалар мавжуд.

 

Шунингдек, манбаларга кўра, Доналд Трамп томонидан “Озодлик лойиҳаси” доирасидаги операцияни вақтинча тўхтатиш қарори ҳам музокаралардаги ижобий силжишлар билан боғлиқ.

 

Музокараларда АҚШнинг махсус вакили Стивен Виткофф ҳамда Жаред Кушнер иштирок этаётгани, жараён тўғридан-тўғри ва воситачилар орқали олиб борилаётгани қайд этилмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.