Жаҳон

Россияда 10 ойдан кам ишлаган мигрантларнинг яшаш рухсатномаси бекор қилиниши мумкин

Мигрантларнинг даромади яшаш минимумидан паст бўлса, рухсатнома узайтирилмайди.

Россияда 10 ойдан кам ишлаган мигрантларнинг яшаш рухсатномаси бекор қилиниши мумкин

 

Россияда меҳнат мигрантларига нисбатан назорат ва талабларни кучайтиришга қаратилган янги қонунчилик ташаббуслари кўриб чиқилмоқда.

 

Маълум қилинишича, Россия Давлат Думаси баҳорги сессия давомида мигрантлар учун яшаш рухсатномаларини бекор қилиш асосларини кенгайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда палата раиси Вячеслав Володин маълум қилган.

 

Таклиф этилаётган тартибга кўра, йил давомида 10 ойдан кам ишлаган хорижий фуқароларнинг вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномалари бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, мигрантларнинг даромади яшаш минимумидан паст бўлса, уларнинг ишлаш рухсатномаларини узайтириш рад этилиши назарда тутилмоқда.

 

Янги механизм мигрантларнинг бандлиги ва даромадлари устидан назоратни кучайтиришга қаратилган. Хусусан, солиқ органлари томонидан мигрантларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар йил давомида бир неча маротаба автоматик тарзда ички ишлар органларига тақдим этилади. Мигрантларнинг ўзлари ҳам даромадлари бўйича ҳисобот топшириши шарт бўлади.

 

Қонун лойиҳасида, шунингдек, мигрантларнинг оила аъзолари учун ҳам қўшимча талаблар белгиланмоқда. Жумладан, вояга етган фарзандлар белгиланган муддатда мамлакатни тарк этиши ёки ишлаш ҳуқуқини расмийлаштириши керак бўлади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.